33
Мақсад: болалар мактабгача таълим муассасалари ҳақидаги
тасаввурларини бойитадилар,
ролларга кириб ўйнаш орқали бир кунлик фаолиятларини ёритиб
берадилар,
бир-бирлари
билан мулоқатга киришадилар.
Керакли жиҳозлар: ўйин учун жиҳозлар ва либослар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Ўйин жиҳозлари билан танишиш.
2.
Ролларни тақсимлаш.
3.
Ўйин жараёни.
4.
Ролларни алмашиб ўйнаш.
5.
Болалар ролларини муҳокама қилиш.
6.
Болаларни рағбатлантириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: жамоадаги аҳиллик.
Фан ва табиат
Мавзу: Совунли кўпикчалар
Мақсад: болалар совун кўпикчаларини ҳосил қилишни биладилар ва унга қизиқиш
билдирадилар.
Керакли жиҳозлар: суюқ совун, найча (трубочка), баклажка, сув, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Вазифани тушунтириш.
2.
Тажриба учун қўйилган жиҳозларни кузатиш.
3.
Суюқ совун ва сувни чайқатиб кўриш.
4.
Суюқ совун ва сувни найчалар ёрдамида аралаштириш.
5.
Баклажкага найчани солиш ва пуфлаш орқали шарчалар ҳосил қилиш.
6.
Болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: