Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Ёз даврида болалар билан таълимий-тарбиявий жараённи


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Ёз даврида болалар билан таълимий-тарбиявий жараённи 
режалаштириш ва уни ташкил этиш 
Ёз даврида ташкил этилган таълимий жараён боланинг 5 та 
ривожланиш соҳасини қамраб олади: 
- жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
- ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; 
- нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; 
- билиш жараёнининг ривожланиши; 
- ижодий ривожланиш. 
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланишини 
режалаштириш ва ташкил этиш 
 
Мактабгача таълим муассасаси ҳудудида болаларнинг ҳаёти ва 
соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатли, спорт 
ўйинларни ташкил қилиш учун жой, спорт ўйинларининг элементлари билан 
жиҳозланганлиги муҳимдир. Жисмоний тарбия йўриқчиси ёрдамида 
“Соғломжон” марказини ташкил этиш мумкин. Бу марказда спорт 
инвентарлари, турли ҳаракатли ўйинлар учун ишлатиладиган жиҳоз ва 
анжомлар 
жисмоний 
ривожланиш 
ва 
соғлом 
турмуш 
тарзини 
шакллантиришда ёрдам беради. Марказда сайр ва сафарларга чиқишга 
тайёргарлик кўриш мумкин, шунингдек, ҳафталик сюжетли-ролли ўйинлар 
ва саҳналаштириш ёки жисмоний спорт ўйинларини режалаштириш лозим. 
Ижтимоий-ҳиссий ривожланишни режалаштириш ва ташкил этиш. 
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш соҳаси вазифалари ҳар куни барча 
фаолият турлари ва ривожлантириш марказларида ҳал қилинади. Мактабгача 
ёшдаги боланинг энг асосий фаолияти бўлган ўйин фаолиятида ҳам шу 
вазифалар самарали амалга оширилади. Шунинг учун, ёз мавсумида 
болаларнинг ёши, ўйин малакаларини шакллантиришга қаратилган ижодий 
ўйинларга алоҳида эътибор қаратилади. 
Кичик гуруҳ тарбиячилари болаларнинг бош ва қўшимча ролларни 
ижро этганда ўзаро ҳамкорликда бўлишларига аҳамият беришлари, катта 
гуруҳларда эса ўйин сюжетини яратишга, сюжетли-ролли ўйинларда фаоллик 
кўрсатишга эътибор беришлари керак. 


18 
Катталарнинг ўйин жараёнидаги иштироки уятчан, тортинчоқ 
болаларда лидерлик (етакчилик) сифатларини шакллантиришга имкон берса, 
ўзига юқори баҳо берадиган болалар эса ўзаро келишиб биргаликда 
бажаришга, иккинчи даражали ролларни ижро этишга ундайди. 
Ёзги соғломлаштириш даврида болаларни йўл ҳаракати ва ҳаёт 
хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва уларни мустаҳкамлашга катта 
эътибор бериш лозим. Тарбияланувчилар бирор эртак қаҳрамонлари 
ёрдамида ёшларига мос равишда йўл белгилари билан танишишлари, кўчада, 
уйда, жамоат жойларда, табиат қўйнида ўзларини қандай тутишлари, 
хавфсизлик қоидаларига қандай риоя қилишлари лозимлиги тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўлиб борадилар. 
Бундан ташқари, кичик ёшдаги болаларнинг мослашувини ташкил 
қилиш бўйича психологларнинг тавсияларини инобатга олиш ҳамда “Онам 
билан бирга” мослашув гуруҳларини ташкил этиш тавсия этилади.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling