Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Ижодий ривожланишни режалаштириш ва ташкил этиш


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Ижодий ривожланишни режалаштириш ва ташкил этиш. 
Театрлаштириш, қўшиқ айтиш, тинглаш, шовқинли чолғуларни чалиш, 
расм чизиш, лой билан ишлаш ёзнинг истиқбол режасида мавжуд бўлиши 
керак. Ушбу фаолиятни ташкил қилиш ўқув йили жараёнидан фарқли ва 
ўзгача бўлиши керак. Яъни: 
-рассомнинг устахонасига саёҳат – бу соябонли айвончадаги 
мольбертлар, ижодкорлик учун турли хил материал, жиҳозлар мавжуд, 
тажрибали тарбиячи эса ҳар сафар чизиш учун янги техникани таклиф 
қилади: “бармоқ ва кафтда расм солиш”, “диатипия ва монотипия”, 
“пластилин ва мозаик расмлар”, “сачратиб расм солиш”, “табиат 
шаклларининг босмаси”, “ғижимланган қоғоз билан расм чизиш”, 
“кляксография”, “хўл қоғозга расм солиш”; 
-“Кулолникида меҳмонда” майдончаси, бу ерда лой, пластилиндан 
буюмлар ясаш мумкин; 
- мусиқа раҳбари ташкил этган мусиқа марказига ташриф. Бу парда ёки 
театр ширмаси билан жиҳозланган саҳна қўринишидаги майдонча бўлиб, 
унда чолғулар (қўлда ясалган ёки ҳақиқийси): пуфлаб чалинадиган, уриб 
чалинадиган, шовқинли мусиқий чолғу асбоблари, столда ўйналадиган 
мусиқий-таълимий ўйинлар, овозкучайтиргич, диск, ноутбук (компьютер) 
каби анжомлар ташкил этилиши мумкин. Мусиқа марказида театр бурчаги 
бўлиб, унда чодир ва қўғирчоқлар бўлиши мумкин. 
Мактабгача таълим муассасасида мусиқий фаолиятнинг қуйидаги 
шакллари анъанавийдир: бўш вақтни ташкил этиш, байрамлар, кўнгилочар 


19 
тадбирлар, мустақил мусиқий фаолият, театр томошалари ва спектакллар, 
рақс ва эрталабки мусиқий гимнастика. 
Ноанъанавий тадбирлар - мусиқий лойиҳалар, интеграциялашган 
мусиқий хордиқлар, байрам ёки кўнгилочар тадбирлар. Масалан: 
ноанъанавий шакллардан фойдаланиш тарбиячилар ва ота-оналарнинг 
ижодий салоҳиятини оширишга имкон беради. 
 
 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling