Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Мактабгача таълим муассасаси мусиқа раҳбари


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Мактабгача таълим муассасаси мусиқа раҳбари 
-ёзги дам олиш даврининг мақсад ва вазифалари ҳамда болаларнинг 
очиқ ҳавода бўлиш вақтларини ҳисобга олиб ўз фаолиятини режалаштириш; 
-кўнгилочар тадбир, байрам ва ҳордиқларни режалаштириш ва уларни 
ўтказиш. 
-ойлик ва ҳафталик мавзуларга оид қизиқарли учрашувларни ташкил 
этиш. 
-ёзги 
соғломлаштириш даврида таълим жараёнини мавзули 
режалаштириш асосида умумий гуруҳларда мусиқа машғулотларини олиб 
бориш. 

Жисмоний тарбия йўриқчиси 
-болалар билан эрталабки бадантарбия машқларини ўтказиш; 
-болалар билан ўтказиладиган спорт тадбирлари, жисмоний мусобақаларни 
ташкил этиш; 
-режа асосида мусиқа раҳбари, тарбиячи билан ҳамкорликда спорт 
байрамларини ўтказиш; 
-гуруҳлар ёш таркибини ҳисобга олиб, дастур асосида спорт ўйинларини 
ўтказиш; 
-жисмоний 
ривожланишда орқада қолган болалар билан алоҳида 
машғулотлар олиб бориш; 
-тарбиячилар ва ота-оналарга маслаҳат – тавсиялар бериш; 
-спорт ўйинлари ва соғломлаштириш тадбирлари пайтида болалар соғлиги ва 
хавфсизлигига жавоб бериш
-спорт, баскетбол, футбол майдончаларини жиҳозлаш ва унда болалар 
ҳаракатланиш фаолиятини ташкил этиш. 
 
 


13 

Тарбиячи ёрдамчилари 
-тарбиячи билан ҳамкорликда кун тартибини самарали ташкил этиш; 
-чиниқтириш ва соғломлаштириш тадбирларида тарбиячига ёрдам 
бериш; 
-гуруҳ ҳудуди, айвончаларни тозалаш; 
-гуруҳ хоналарининг санитар ҳолатини сақлаш; 
-ривожлантирувчи марказларда таълимий-тарбиявий жараённи олиб 
боришда тарбиячи билан ҳамкорликда фаолият юритиш. 
 
Ёз мавсумида соғломлаштириш тадбирлари шакллари 
-эрталабки гимнастика (анъанавий, коррекцияловчи); 
-соғломлаштирувчи югуриш; 
-ҳар хил турдаги спорт ўйинлари; 
-ҳаракатли ўйинлар; 
-яёв юриб сайр қилиш, экскурсиялар, йўналишлар бўйича сайр (энг 
оддий сайёҳлик); 
-майда 
моторика, 
диққат 
ва 
ҳаракатларни 
ривожлантириш, 
мувофиқлаштиришга қаратилган ҳаракатли машқлар, мувозанатга қаратилган 
машқлар, дам олиш гимнастикалари, тўғри қадди-қомат ва товонларни 
жипслаш учун машқлар; 
-бассейн (ҳовуз)даги машғулотлар; 
-спорт машқлари ва спорт турлари элементлари; 
-уйқудан кейинги соғломлаштирувчи муолажалар; 
-чиниқтирувчи тадбирлар
-кун тартибидаги якка тартибдаги ишлар. 
Ҳар бир гуруҳ учун фаол ҳаракатли тадбирлар режасини тузишда 
уларнинг шаклларини хилма-хиллигига эътибор қаратиш, шунингдек, 
жисмоний фаолият билан боғлиқ тадбирлар (ҳаракатли ўйинлар, жисмоний 
тарбия билан шуғулланиш, экскурсия, меҳнат)ни ҳисобга олиш муҳимдир. 
Бундай тадбирлар ҳаво исиб кетгунга қадар ёки ҳаво салқин пайтда 
ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Энг иссиқ кунлар (чилла)да болалар узоқ 
вақт давомида тўғридан-тўғри қуёш остида бўлишига йўл қўймаслик керак. 
Тарбиячи ишини оқилона ташкил этиш учун эрталабки гимнастика 
комплекслари, спорт машқлари (спорт ўйинлари элементлари: футбол, 
баскетбол, бадминтон, велосипед ва самокатда учиш), ҳаракатли ўйинлар, 


14 
эстафеталар, майда моторикани ривожлантириш ва дам олиш машқлари 
картотекасини ёзги мавсум учун тайёрлаб қўйиш керак. 
Мактабгача таълим муассасаси мудири ва шифокор болаларни 
чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш учун 
масъулдирлар. 
Ёзги соғломлаштириш даврида чиниқтириш муолажаларини ташкил 
этиш жуда муҳим бўлиб, у бола оганизмини ҳимоя қилиш функциясини 
мустаҳкамлайди, инфекцияларга ва ҳароратнинг ўзгарувчанлигига бардошли 
бўлишга тайёрлайди, қон айланишини, модда алмашинувини, ақлий 
фаолиятини яхшилайди ва асаб тизими фаоллигини оширади.
Махсус чиниқтириш тадбирларини ташкил қилишда МТМдаги барча 
болаларни гуруҳларга ажратиш тавсия этилади. 
1-гуруҳ. Болалар соғлом, илгари чиниқтирилган. 
2-гуруҳ. Болалар соғлом, биринчи марта чиниқтириладиган тадбирларни 
бошлайдиган ёки саломатлигида айрим камчиликлар бор болалар. 
3-гуруҳ. Сурункали касалликларга чалинган болалар ёки узоқ вақтдан кейин 
мактабгача таълим муассасасига келган болалар. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling