Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим
Мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ёзги
Download 3.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -маъмурий-хўжалик ишлари
- Мактабгача таълим муассасаси тиббий ходимлари
Мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ёзги
соғломлаштириш даврини самарали ташкил этишдаги асосий вазифалари Мактабгача таълим муассасаси мудири Муассасанинг-ёзги соғломлаштириш даврида амалга ошириладиган ишлар режасини МТМ ишчи гуруҳи ва ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда тузиш; -маъмурий-хўжалик ишлари: хўжалик мудири билан биргаликда ҳудудни ободонлаштириш (яшил майдончалар, гулзор, қум яшикларни тўлдириш, айвонча ва унинг ҳудудини таъмирлаш, уларни бўяш, дарахт ва буталарга шакл бериш) ишларни амалга ошириш; -СанПиН талабларига мос жисмоний тарбия ва ўйин майдончасини жиҳозлаш; -ер майдонларини суғориш, ҳовлига сув сепиш учун сув билан таъминлаш; 10 -таълим –тарбия жараёнини ташкил этиш: муассаса методисти ва педагог (жисмоний тарбия йўриқчиси, мусиқа раҳбари ва психолог)лар, тарбиячилар билан таълим-тарбия жараёнини ташкил этилишига раҳбарлик қилиш; -“Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида таълим –тарбия бериш жараёнини давом эттиришда услубий маслаҳат ва кўрсатмалар бериш; -муассасада ташкил этилган ёзги соғломлаштириш давридаги барча чиниқтириш тадбирлари, овқатлантириш ва таълим–тарбия жараёнини назоратга олиш. -тиббий ишларни ташкил этилиши: тиббий хонани биринчи ёрдам дори- дармон воситалари билан тўлиқ таъминлаш, таомномаларни мавсумга мос тузилиши, болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш тадбирларини ташкил этилишига раҳбарлик қилиш. Мактабгача таълим муассасаси тиббий ходимлари -тиббиёт хонасида изоляторни доимий тайёр бўлишини таъминлаш; -биринчи ёрдам дори-дармон воситаларини сақланиш ва яроқлилик муддатини ҳисобга олиш; -болаларда учрайдиган енгил жароҳатланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тавсиялар бериш, бундай ҳолатлар рўй берганда биринчи ёрдам кўрсатиш; -болалар ривожланиши бўйича антропометрик кўрсаткичларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар белгилаш; -ҳаёт ва саломатликни муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма бериш; -чиниқтиришнинг ташкил этилишини назорат қилиш бўйича тавсиялар бериш; -гуруҳ, ётоқхона ва ювиниш хоналари, сув ҳавзаси, айвонча ва ўйин майдончаларининг санитар ҳолатларини назоратга олиш; -муассасада кун тартибига қатъий риоя қилинишини назоратга олиш; -ҳар бир гуруҳда болалар учун ичимлик (қайнатилган сув) билан таъминланишини доимий назоратга олиш; -мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари тиббий карталарини тўлиқ юритилишини таъминлаш; -муассасада ўтказилган тиббий кўрик асосида аниқланган тез касалликга чалинувчи болалар билан соғломлаштириш ишларини ташкил этиш; 11 -болаларни соғломлаштириш, ҳаётини муҳофаза қилиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича ота-оналарга маслаҳат–тавсиялар бериш; -муассасада “Саломатлик бурчаги”ни ташкил этиш ва унда ота-оналар учун тавсия ва маслаҳатларни бериб бориш; -болалар билан ўтказиладиган тадбирларда масъул шахс сифатида иштирок этади. Download 3.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling