Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Ёзги соғломлаштириш мавсумининг мақсад ва


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Ёзги соғломлаштириш мавсумининг мақсад ва 
вазифалари 
Бугунги кунда экологик вазиятнинг ёмонлашуви ёшларнинг, хусусан, 
мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ва руҳий 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Натижада соғлиқни сақлаш, 
умумий ривожланиш ва профилактик вазифаларни ҳал қилишда соғлиқни 
ҳимоялаш технологиялари, уларни оптимал ва оқилона ташкил этилишидан 
фаол фойдаланиш керак бўлади. 
Бундай вазифаларни амалга оширишнинг энг самарали шаклларидан 
бири ёз фаслидир. Ёз - болалар жуда кўп юриш, чопиш ва сакраши мумкин 
бўлган ажойиб ва унумдор вақт. 



Ёзги соғломлаштириш мавсумининг мақсадлари: 
- саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш; 
- болаларнинг шикастланиши ва касалланишини олдини олиш; 
- ёзги даврда мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракатланиш фаоллигини
хиссий ва когнитив ривожланишини таъминлаш; 

болаларнинг билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашга 
йўналтирилган таълимий-тарбиявий жараённинг самарали шакл ва 
усулларидан фойдаланиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш. 
 
Ёзги соғломлаштириш мавсумининг вазифалари: 
болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш; 
табиий омиллардан кенг фойдаланиш ҳисобига болаларни соғломлаштириш 
ва жисмоний ривожлантиришга қаратилган тадбирлар тизимини амалга 
ошириш: ҳаво, қуёш, сув; 
- ўқув йили давомида олинган БКМни мустаҳкамлашга қаратилган таълимий-
тарбиявий жараённи ташкил этиш; 
- соғлом турмуш тарзи ва билимга бўлган қизиқишни ривожлантириш; 
- хавфсиз хатти-ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш; 
- табиат қўйни (гулзор, боғ, тажриба майдончаси)да меҳнатни ташкил этиш, 
билиш фаолияти, турли хил таълимий ва ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш, 
амалий кузатиш, тажриба-экспериментлар, самарали илмий-тадқиқот 
фаолияти учун табиий муҳит (шароит)дан фойдаланиш; 
- ота-оналар ўртасида тарбия ва соғломлаштириш масалалари бўйича 
педагогик ва санитария-тарғибот ишларини амалга ошириш, ёзги даврда 
уларни болалар билан биргаликдаги тадбирларга жалб қилиш. 
Ёзги соғломлаштириш мавсумида катталарнинг асосий вазифаси ўсиб 
бораётган организмнинг дам олиш, ижодий фаолият ва ҳаракатга бўлган 
эҳтиёжини тўлиқ қондиришдир. 




Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling