Қўшимча: севимли ўйинчоқлари ҳақида сўзлаб бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: лой, пластилин билан ишлаш технологияси.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Туғилган кунни нишонлаймиз
Мақсад: болалар туғилган кунни нишонлаш анъаналарини биладилар, туғилган кун учун
зарурий буюмларни мустақил равишда танлаб, улардан мақсадли фойдаланадилар.
Керакли жиҳозлар: мавзуга оид расмлари, турли хил шарлар, байроқчалар, бош
кийимлар, совғалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйин учун жой тайёрлаш.
2. Шарлар, байроқчалар билан безатиш.
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Туғилган кун саҳнасини ижро этиш.
5. Ролларни алмашиш.
6. Рағбатлантириш.
Қўшимча: туғилган кун қўшиғини ижро этиш
Алоҳида эътибор қаратилади: жамоада ишлаш, фикрларни ҳурмат қилиш.
Санъат
Мавзу: Қувноқ болалар
Мақсад:
болалар
мустақил
равишда
қайчидан
фойдаланиш
малакаларини
ривожлантирадилар, қувноқ чеҳраларни тасвирлайдилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли ва оқ қоғозлар, елим, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Бажариладиган ишни режалаштириш.
3. Ижодий иш
4. Яратилган ишларни қўшимча деталлар билан бойитиш.
5. Тақдимот.
Қўшимча: болаларга “қувноқ” сўзини ўз сўзлари билан тушунтириб бериш таклиф
қилинади.
Алоҳида эътибор қаратилади: елимлаш, қоғоз сатҳида ишни жойлаштириш.
125
КАТТА ГУРУҲ
Do'stlaringiz bilan baham: |