134
Мавзу:Тувакдаги гуллар
Мақсад:болалар гуллар шаклини лой ёки пластилиндан ясайдилар,
гуллар номини
биладилар.
Керакли жиҳозлар: лой,
пластилин, доска, салфетка, стек, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Мавзу асосида лой ёки пластилин иши.
3. Бажарилган иши учун баҳо бериш ва камчиликларин бартараф этиш.
4. Дўстлари билан бажарилган ишлари таҳлилини қилиш.
Қўшимча: тайёр ишни дўстларига совға қилиш таклиф килинади.
Алоҳида эътибор қаратилади: шаклларга аниқ ишлов бериш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Ибн Сино ва доривор ўсимликлар
Мақсад: болалар доривор ўсимликлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қиладилар.
Керакли жиҳозлар: Ибн Сино
образи учун кийим, доривор ўсимликлар, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1.
АКТ орқали доривор ўсимликлардан малҳам тайёрлашни кўриш.
2.
Саҳна кўриниши учун керакли ашё ва жиҳозларни танлаш.
3.
Ибн Сино ва доривор ўсимликлар саҳнасини режалаштириш.
4.
Ролларни тақсимлаш.
5.
Саҳналаштириш жараёни.
6.
Муҳокама ва рағбатлантириш
Қўшимча қисм: муассасанинг тиббиёт хонасига экскурсия уюштириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ўйин жараёнида ҳамкорлари билан дўстона мулоқотда
бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: