133
Алоҳида эътибор қаратилади: озода,
тартибли ишлаш, парваришга муҳтож
гул билан
соғлом гулни фарқлаш.
Санъат
Мавзу:
Гулдондаги гуллар
Мақсад: болалар натурадан фойдаланиб расм чизадилар.
Керакли жиҳозлар: рангли қаламлар ёки бўёқ, мўйқалам,
сув идиши, қоғоз ва
гул
солинган гулдон.
Фаолиятнинг бориши:
1. Гул солинган гулдонни кузатиш.
2. Бажариладиган ишни режалаштириш.
3. Керакли анжомларни танлаш.
4. Ижодий иш: натура асосида.
5. Расмлар кўргазмасини ташкил этиш.
Қўшимча: чизган расмларни дўстларига совға қилиш таклиф килинади.
Алоҳида эътибор қаратилади: натурадан фойдалана олиш малакаси.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: “Гуллар учун гулдон” жамоа иши
Мақсад: болалар гулдон шаклини ясайдилар, материалдан мақсадли фойдаланадилар.
Керакли жихозлар: намуна, кубик, лего, сунъий гуллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани ўрганиш.
2. Керакли материални танлаш.
3. Ишни режалаштириш.
4. Жамоа иши.
5. Тайёр ишни сунъий гуллар билан тўлдириш.
Қўшимча: “Оригами” усулида турли гулларни ясаш ва гуруҳни
гуллар билан
безатиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: жамоа бўлиб ишлаш, фикрларни ҳурмат қилиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: “Гул ўстира олмаган бола” асарини саҳналаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: