201
ИЮЛЬ. БИРИНЧИ ҲАФТА
ЁЗ – СОЗ
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш
Мавзу: Ёзги ўйинлар расми устида суҳбат
Мақсад: болалар расм мазмуни бўйича суҳбат қура оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, мавзуга оид расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзуга оид расмлар ва АКТ намойишини томоша қилиш.
2. Кўрган воқеа-ҳодисани таҳлил қилиш.
3. Мавзу асосида дўсти билан суҳбат.
4. Якуний суҳбат: Ёз мавсумидаги сиз ёқтирган ўйинлаар
Қўшимча: “Қуёш ва ёмғир” ўйини.
Алоҳида эътибор қаратилади: расмларни таҳлил қилинишига, суҳбатда воқеа-
ҳодисаларни кетма-кетлигини тўғри тузилганлиги.
Фан ва табиат
Мавзу: Сув ва қум билан тажрибалар
Мақсад: болалар сув ва қум билан тажрибалар ўтказа оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, тоза сув ва қум, идиш,
бир мартали стаканчалар, муз
бўлаклари, бўш идиш.
Фаолиятнинг бориши:
1.
АКТ орқали слайд ва расмларни томоша қилиш.
2.
Сув ва қумни кўздан кечириш.
3.
Қумни қўллари билан ушлаб кўриш ва таҳлил қилиш.
4.
Сувни қўли билан ҳис қилиш ва унинг хусусиятларини айтиш (таъми, ранги,
шакли).
5. Муз бўлакчаларини қуёш нурлари остида эришини кузатиш.
6. Қумга сув аралаштириш ва ҳосил бўлган массани изоҳлаш.
7. Нам қумдан нарсалар ясаш.
8. Рағбатлантириш.
Қўшимча: тарбиячи ёрдамида сувнинг буғга айланиш тажрибасини ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: