Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси биносида рухсатнома тартибини ташкил этиш тўғрисида Низом


-боб. Рухсатномаларни бериш ва улар ҳисобини юритиш


Download 180.47 Kb.
bet2/4
Sana02.11.2023
Hajmi180.47 Kb.
#1739277
1   2   3   4
Bog'liq
Кириб-чиқиш низом 2023

3-боб. Рухсатномаларни бериш ва улар ҳисобини юритиш.

21. Рухсатнома тартибини ташкил этиш мақсадида, объектларга кириш-чиқиш учун доимий пластик, бир марталик, вақтинчалик, моддий, “техник восита учун” ва мижозлар учун бериладиган “тақдим этувчига” рухсатномалар қўлланилади.


Барча турдаги рухсатнома бланкалари типографик усулда тайёрланган ва қатъий ҳисобда рақамланган бўлиши лозим.
22. Доимий рухсатномалар бош бошқармага доимий ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилганидан сўнг Кадрлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинманинг хатига асосан, Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси томонидан мажбуриятнома билан таништирилиб 1-иловада белгиланган тартибда имзо қўйдириб топширилади. Доимий рухсатномаларни ҳисобини юритиш 2-иловага мувофиқ юритиб борилади.
Доимий (пластик) рухсатномани йўқотган ходим бу ҳақда зудлик билан ўзининг таркибий бўлинма раҳбарига маълум қилиши шарт. Таркибий бўлинма раҳбари рухсатнома йўқотилган вазиятни аниқлайди ва бу ҳақда бош бошқарманинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасига хабар қилади.
Шўъба ходими эса қўриқлаш хизмати ходимларини бундан ёзма равишда хабардор қилади ва рухсатноманинг йўқолиш сабабларини текширади.
Доимий рухсатномани йўқотган ходим Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасига йўқолганлик ҳолати бўйича ариза билан мурожаат қилади. Аризага биноан Ҳисоб-китоб касса марказига пластик рухсатномани кирим қилинган тўлов қиймати тўланади ва янги рухсатнома Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси масъул ходими томонидан тайёрлаб берилади.
Доимий (пластик) рухсатномани икки мартадан ортиқ йўқотиш, бошқа ходимнинг доимий (пластик) рухсатномасидан кириш ёки чиқиш учун фойдаланиш, ўзининг доимий пластик рухсатномасини бошқа ходимга фойдаланиш учун бериш ходимга нисбатан интизомий жазо қўллашга асос бўлади.
23. Янги рухсатнома берилгунига қадap ходим бош бошқарма ҳудудига бир марталик рухсатнома асосида киритилади.
24. Ишдан бўшаган ёки бошқа ишга ўтган ходимлар доимий рухсатномаларини бош бошқарманинг рухсатномалар билан ишловчи масъул ходимига белгиланган тартибда топширадилар. Ушбу рухсатномалар Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси (бўлими) масъул ходими томонидан биноларга кириб чиқиш электрон тизимида керакли ўзгартиришларни амалга оширади ҳамда ишчи комиссия томонидан йўқ қилиш учун жамланади. Доимий рухсатномаларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш вазифаси Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасига юклатилади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимлар доимий рухсатномаларини Кадрлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма томонидан берилган қайд этиш варақаси (обходной) имзоланган сўнг пластик рухсатномани Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасига топширадилар. Ушбу пластик рухсатномалар Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси ходими томонидан компьютер хотирасидан чиқарилади. Доимий ва вақтинчалик рухсатномаларни ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш, рухсатномалар бланклари ҳисобини юритиш, рухсатномаларни расмийлаштириш ва бериш ишларини мувофиқлаштириш Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси зиммасига юклатилади.
Ҳар йил бошига кўра бош бошқарма бошлиғи буйруғи билан ташкил этилган ишчи комиссия барча турдаги рухсатнома бланкаларини инвентаризация қилади, шунингдек, улаpнинг ҳисобини юpитиш ва сақлаш тўғpилигини текшиpиб чиқади. Бунда ишчи комиссияда тайинланган ходим текширув ўтказилган куни штатда турган ходимлар рўйхати асосида доимий рухсатномалаpни кўриб чиқади. Текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Текширув ишлари якунлангандан сўнг, ишчи комиссия томонидан фойдаланилган бир марталик, вақтинчалик, моддий, “техник восита учун” ва мижозларга бериладиган “тақдим этувчига” рухсатномалар майдалаш ёки ёқиш йўли билан йўқ қилинади ва бу тўғрида тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
25. Бош бошқарма биносига кириш учун бир марталик ва вақтинчалик рухсатномаларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш ишлари бош бошқармаларнинг масъул ходими томонидан амалга оширилади.
Масъул ходим меҳнат таътилида, хизмат сафарида, касаллик варақасида ёки ишдан бўшаган ҳолларда юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш бошқа ходимга юклатилади ва рухсатномалар, муҳрлар далолатнома асосида ушбу ходимга топширилади.
Масъул ходим барча турдаги рухсатномалар бланкалари, дафтарлари ҳамда муҳрларни темир жавонда сақлайди.
Бир марталик рухсатномалар бир шахсга ёки шахслар гуруҳига банк худудига бир марта кириш учун берилади. Бир гуруҳ шахслар учун бериладиган бир марталик рухсатномада шахслар сони кўрсатилади ва тасдиқланган рўйхат унга илова қилинади.
Бир марталик рухсатнома билан ташриф буюрувчининг тегишли ҳудудга киришда қўриқлаш хизмати ходими ташриф буюрувчининг ҳужжати асосида фамилияси ва исмини махсус дафтарга қайд этади ва рухсатномада белгиланган ҳудуддаги хонага ҳамрох (буюртма берган таркибий бўлинма ходими) билан биргаликда киритилишини таъминлайди.
Касса тармоғи ҳамда пул омборхонасига ташриф буюрувчилар ва учинчи ҳудудга кириш мумкин бўлмаган ходимларга ҲККМ томонидан бир марталик рухсатнома ёзиб берилади ҳамда ҲККМ директори ёки унинг ўринбосари томонидан имзо қўйилади.
26. Вақтинчалик рухсатномалар бош бошқарма биноларига шартнома асосида хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки корхона ходимларига, малака ошириш учун келган талабаларга берилади.
Ташриф буюрувчиларга ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилганда бериладиган бир марталик рухсатномалар асосида бош бошқарма объектларига иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача киришига рухсат этилади.
Вақтинчалик рухсатномалар бир ойдан олти ойгача бўлган муддатларда расмийлаштириб берилади ва уларнинг ҳисоби 5-иловага мувофиқ, бир марта ишлатиладиган ва моддий бойликлар учун бериладиган рухсатномалар 6-иловага мувофиқ махсус дафтарда юритилади.
Вақтинчалик ҳамда “тақдим этувчига” рухсатномалар бино ҳудудларига биноан махсус шифр белгилар билан ажратилади.
Махсус шифр белгилар ҳар йили ўзгартирилади ва бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Вақтинчалик рухсатномалар уларнинг берилишини сўраган таркибий бўлинма ёки ташкилот бош бошқарма раҳбари номига ёзма хати асосида берилади. Вақтинчалик рухсатнома йўқотиб қўйилган ҳолларда уларнинг йўқолиш сабаби ва шароитлари текширилади, бундай шахсларга янги вақтинчалик рухсатнома берилгунга қадар улар бош бошқарма биносига бир марталик рухсатнома билан киритилади.
Бир марталик, вақтинчалик ҳамда тақдим этувчига рухсатномалар намуналари 7,8,9-иловаларда келтирилган.
Банк мижозлари учун рухсатномалар корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар раҳбарларининг ёзма мурожаатлари асосида берилади. Мурожаатда корхона ва ташкилотлар ишдан бўшаган ходимнинг рухсатномасини Марказий банк бош бошқармасига дарҳол топшириш мажбуриятини олиши, ҳамда рухсатнома йўқотилган тақдирда корхона ёки ташкилот раҳбари банк муассасасига бу тўғрида зудлик билан хабар бериш мажбуриятини олишлари кўрсатилиши лозим.
Рухсатномани йўқотган шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади, бундай шахсларга янги рухсатнома берилгунга қадар улар банк биносига бир марталик рухсатнома билан киритилади.
Моддий рухсатнома расмийлаштириш, имзолаш ва муҳр босиш ваколат берилган моддий жавобгар ходимлар томонидан амалга оширилади.
Нақд пул ва бошқа қимматликларни олиб чиқиш учун моддий рухсатнома расмийлаштириб бериш бош бошқарманинг Ҳисоб-китоб касса маркази касса операциялар бўлими бошлиғи, касса бўлими бошлиғи (инкассаторлага) ҳамда чиқим операциялари кассири томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда моддий рухсатномада қимматликлар солинган қоплар (ёки боғлам ва ўрамлар) сони аниқ кўрсатилади.
Ахборотлаштириш бош маркази ҳудудий бўлимлари моддий бойликларини банк биносига олиб кириш (олиб чиқиш), моддий рухсатномаларни расмийлаштириш бўлинманинг масъул жавобгар ходим томонидан амалга оширилади. Бунда рухсатномаларга Ахборотлаштириш бош маркази ҳудудий бўлими раҳбари томонидан имзо қўйилиши лозим.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар, мулклар, материаллар ва бошқа буюмлар бинога олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) вақтда қўриқлаш хизмати ходими моддий рухсатномани қоплар (ёки боғлам ва ўрамлар) сони кўрсатилган моддий бойликлар мавжудлигини, рухсатнома ёзиб берган шахснинг имзоси намунаси билан солиштиради ҳамда моддий рухсатномани юритиш дафтарига расмийлаштириб қўйиши шарт.
Қўриқлаш хизмати ходими олиб қолинган рухсатномаларни иш куни тугагач рухсатномаларни ёзиб берган жавобгар ходимга белгиланган тартибда топширади.
27. Бош бошқарманинг мулки бўлган товар моддий бойликлари 10-иловага мувофиқ хўжалик хизмат ходими томонидан имзоланган ва расмийлаштирилган моддий рухсатномалар асосида объектдан олиб чиқилади.
Бош бошқарма биносидан бойликлар, мулклар, материаллар ва бошқа буюмларни олиб чиқиш Маъмурий хизмат ходими ёки банк раҳбари буйруғи билан тайинланган масъул ходим томонидан расмийлаштирилган моддий рухсатнома асосида амалга оширилади.
Бойликлар, мулклар, материаллар ва бошқа буюмлар бинога олиб чиқилаётган вақтда қўриқлаш хизмати ходими моддий рухсатнома, юкхат ёки унинг асосида моддий рухсатнома ёзиб берилган бошқа ҳужжатда номи ва сони кўрсатилган моддий бойликлар мавжудлигини, шунингдек, рухсатнома ёзиб берган шахснинг имзоси намунаси билан солиштириши шарт.
Моддий рухсатномаларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган масъул ходимларнинг имзо намуналари бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Қўриқлаш постига рухсатномаларни тури бўйича ёзиб бериш зиммасига юклатилган шахсларнинг банк раҳбарлари тасдиқлаган рўйхати ва уларнинг имзоси намуналари берилади.
28. Бош бошқарма биносидаги моддий бойлик ёки техникаларни олиб чиқилишида қўриқлаш посбонининг моддий бойликларни рўйхатга олиш журналида қайд қилинади.
29. Моддий рухсатнома билан моддий бойликларни олиб кириш (олиб чиқиш) учун ёзиб берилган моддий рухсатномалар иш вақтидан сўнг, банк биносига кириш ва чиқиш ҳуқуқини бермайди.
30. Объектларга махсус техникаларни, шу жумладан ноутбук, Netbook, Ipad ва шунга ўхшаш компьютер воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш) масъул ходим томонидан бериладиган “техник восита учун” рухсатнома (12-илова) да белгиланган тартибда дафтарга қайд қилиб, ҳисоби юритиб борилади.
Масъул ходим томонидан ушбу техникани олиб кириш (олиб чиқиш) учун “техник восита учун” рухсатнома бир ойдан бир йил муддатга рўйхатга олиш дафтарига (12-илова) имзо чектириб расмийлаштирилиб берилади.
31. “Техник восита учун” рухсатнома бош бошқарма таркибий бўлинмалари томонидан бош бошқарма раҳбари номига ёзилган билдиришномага асосан расмийлаштириб берилади. Ушбу билдиришнома талабномасида (13-илова) келтирилган техниканинг серия, инвентар рақамлари ва қўшимча жиҳозлари кўрсатилган бўлиши лозим.
“Техник восита учун” рухсатнома олган ходим ва унинг раҳбари ушбу техникадан фақат иш фаолияти доирасида фойдаланиши, банк сири ва хизматга оид маълумотларни тарқалиб кетмаслигини таъминлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этиш учун шахсан жавобгар бўладилар.
“Техник восита учун” рухсатнома фақатгина бош бошқарма балансида бўлган техника воситалари учун расмийлаштириб берилади.
32. Барча турдаги рухсатномалар Низомнинг 11-иловасига мувофиқ Рухсатнома бланкаларининг кундалик сарфланишини ва амалдаги рухсатномалар сони ҳисобини юритиш дафтарида қайдлар олиб борилади.



Download 180.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling