Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси биносида рухсатнома тартибини ташкил этиш тўғрисида Низом


-боб. Банк ходимларининг мажбуриятлари


Download 180.47 Kb.
bet3/4
Sana02.11.2023
Hajmi180.47 Kb.
#1739277
1   2   3   4
Bog'liq
Кириб-чиқиш низом 2023

4-боб. Банк ходимларининг мажбуриятлари.

33. Банк ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:


белгиланган рухсатнома тартиби ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, банкнинг белгиланган тартибини таъминлаш ва қўриқлаш хизматига ҳар томонлама ёрдам бериш;
ўз доимий рухсатномасини эҳтиёткорлик билан сақлаш, бинога кириш ва ундан чиқишда турникетларда электрон қайд этиш ва пост навбатчисининг биринчи талабига кўра уни кўрсатиш;
иш тугагач дераза, дарчаларни зулфинлар билан мустаҳкамлаш, электр ёритгичларни ўчириш, хизмат хоналари эшикларини ёпиш ва қулфлаш, хизмат жойида шахсий буюмларни қолдирмаслик;
иш тугагач, қўриқлаш хизматига топширилиши лозим бўлган хоналар эшикларини муҳрлаш ва калитларни қўриқлаш хизмати ходимларига муҳрланган ғилофларда топшириш;
таклиф этилган ташриф буюрувчиларни белгиланган жойгача ҳамроҳликда олиб боришни (олиб чиқиши) таьминлаш;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, фақат ажратиб қўйилган жойларда чекиш;
эшик, йўлаклар ва зина майдончаларини мебель ёки ёнувчи материаллар билан тўсиб қўймаслик;
кириш эшиклари, дераза, сув жўмракларини очиқ қолдирмаслик.
Ходимларнинг туғилган кунлари ёки байрам маросимларини бош бошқарма биноси ичида ўтказишларида маросимларни тушлик вақтида ошхонада ўтказишларига рухсат этилади.


5-боб. Банк ходимлари ва ташриф буюрувчиларга қатъиян
таъқиқланадиган ҳаракатлар

34. Банк ходимлари ва ташриф буюрувчиларга қуйидаги ҳаракатлар қатъиян таъқиқланади:


хизмат хоналари, шкафлар ва столлар тортмаларида шахсий бойликлар ва буюмларни сақлаш;
доимий рухсатномасини бошқа шахсларга бериш;
бинога спиртли ичимликларни олиб кириш ва истеъмол қилиш;
оғзаки кўрсатмага кўра мулк ва бошқа моддий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш;
бинога наркотик, кучли захарли, ёнувчи ва тез алангаланувчи, ўқ отар қуроллар ҳамда портловчи моддаларни олиб кириш;
ташриф буюрувчилар ва банк мижозлари бош бошқарма биносига уяли қўл телефонини ҳамда бошқа электрон жихозларни (смартфон, смарт соатлар, планшет, овоз ёзиш, видео фото тасвирга олиш воситалари ва ҳ.к.) олиб кириш ва ундан фойдаланиш.



Download 180.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling