Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
28
 
Бироқ, иқтисодий тикланиш шароитида 2023 йилдан бошлаб 
иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар фаол давом 
эттирилади ва ўрта муддатли юқори иқтисодий ўсишнинг асосий 
омилларидан бўлади. 
Мазкур сценарий шартлари юзага келганда нархлари маъмурий 
равишда тартибга солинадиган товар ва хизматлар бозорини 
эркинлаштириш бўйича чоралар 2023 йилдан кейинга қолдирилиши 
мумкин
2022 йилда ялпи талабнинг бироз пасайиши инфляцияга 
пасайтирувчи таъсир кўрсатса, ялпи таклифдаги узилишлар, фискал 
рағбатлантириш чоралари ва ташқи омиллар инфляцияга оширувчи 
босимни юзага келтириши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, келгуси 
йилда инфляция даражаси 7,5-8,5 фоиз, 2023 йил якуни бўйича эса 
5,6-
6,6 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда (8-расм)
Пул-кредит сиёсати 
Муқобил сценарий шароитида Марказий банк иқтисодиётда нархлар 
барқарорлигига эришиш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш 
вазифалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида 2022 йилда 
“нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолади ва 
Марказий 
банк 
асосий 
ставкасини 
инфляция 
даражасининг 
секинлашишига мувофиқ равишда пасайтириб боради. 
2023 йилда эса инфляциянинг шаклланиш даражаси ва 
макроиқтисодий шароитлардан келиб чиқиб, пул-кредит шароитлари 
“қатъийлаштириш” томонга кўриб чиқилиши мумкин. 2022 йилда пул 
бозоридаги фоиз ставкаларининг реал ҳисобда 2,0-2,5 фоиз атрофида 
шаклланиши таъминланса, 2023 йилда реал фоиз ставкаларининг
3-
4 фоизлик даражагача ошиши кутилмоқда.
Тўлов тизими узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли 
ликвидликни тақдим этиш операцияларидан (РЕПО ва СВОП 
операциялари) фойланиш кўлами оширилади. Операциялар ҳажмлари 
бўйича параметрлар ўзгаришсиз қолдирилади
Пул-кредит сиёсатининг 2024 йилдаги қарорларида тартибга 
солинадиган нархларнинг либерализация жараёни муҳим омиллардан 
ҳисобланади.



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling