Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
27
Хусусан, 2022 йилда якуний истеъмол
харажатларининг реал йиллик
ўсиши
4,2-5,4 фоизни, 2023 йилда
6,0-6,8 фоизни, 2024 йилда эса
5-6,
4 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
Инвестицион талаб ҳажмида ҳам
сусайиш кузатилиб, асосий
капиталга йўналтириладиган инвестициялар ҳажми 2022
йилда
2-
3 фоизгача пасайиш эҳтимоллари
юзага келиши, ўсиш суръатлари
2023 йилдан
5-8 фоизгача тикланиши ва 2024 йилда янада жадаллашиб
9,4-
11 фоизгача ошиши прогноз қилинмоқда.
8-
расм. Муқобил сценарий бўйича йиллик инфляция прогнози
Манба: Марказий банк прогнозлари
Ташқи инвестицион фаолликнинг пасайиши ва
нисбатан хавфсиз
активларга капитал қўйилмалари ҳажмининг ортиши фонида келгуси
йилда мамлакатимизга хорижий инвестициялар ҳажми 2022 йилда жорий
йил даражасида ўзгаришсиз қолиши мумкин.
2023 йилдан бошлаб тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар
оқимининг кўпайиши ҳамда йиллик ўсиш суръати 2023-2024 йилларда
15-
20 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича
харажатлар давом эттирилади. Иқтисодиётнинг айрим соҳаларида
таркибий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнлари бироз секинлашиши
мумкин.