Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
23
Айни пайтда, 2022 йилдаги пандемик вазият туфайли жаҳон
иқтисодиёти ўсишининг секинлашиш даражаси 2020 йилдагига нисбатан
яхшироқ кўринишга эга бўлади.
Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг
муқобил сценарий
бўйича прогнозларига кўра, жаҳон иқтисодиёти 2022 йилда
3,4 фоизга,
2023 йилда
2,5 фоиз ва 2024 йилда
2,8 фоиз атрофида ўсиши
кутилмоқда. Бунда,
ривожланган давлатларда иқтисодий ўсиш
2022 йилда 4,1 фоиз, 2023-2024 йилларда 1,0-1,5 фоиз бўлиши
кутилаётган бўлса,
ривожланаётган мамлакатларда 2022 йилда
иқтисодий ўсишнинг 4,7 фоиз, 2023-2024 йилларда 4
фоиз атрофида
бўлиши баҳоланган.
Жаҳонда кузатилаётган ялпи таклиф ҳажмидаги узилишлар
2022 йилда ҳам тўлиқ бартараф этилмайди ва глобал савдо ҳажмларида
ўсиш кузатилмайди (пандемиянинг ривожланиш даражасига қараб, ташқи
савдо ва ялпи таклиф ҳажмлари қисқариши ҳам мумкин).
2022 йилда иқтисодий фаолликнинг
нисбатан пасайиши ва мос
равишда талабнинг қисқариши ҳисобига жаҳон бозорида хомашё ва
энергия ресурслари нархининг бироз пасайиши эҳтимоли юзага келади,
лекин 2023-2024 йилларда ушбу товарлар нархи босқичма-босқич ошиб
боради. Хусусан, ушбу сценарий шартларида Брент маркали нефт
нархининг 2022 йилда 1
баррели учун 40-50 долларгача пасайиши ва
2023-
24 йилларда яна ўсиш динамикаси тикланиб, 1
баррели учун
Do'stlaringiz bilan baham: