Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ташқи иқтисодий шароитлар 
Мазкур сценарий доирасида юқорида саналган ноаниқликларнинг 
сақланиб қолиши, ўз навбатида, макроиқтисодий қарорлар қабул қилишда 
мураккабликларни юзага келтиради:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
22
 
бир томондан, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашёлар ва 
энергия ресурслари нархларининг кескин ортиши фонида жорий 
инфляцион 
жараёнлар 
пул-кредит 
ва 
фискал 
сиёсатларни 
қатъийлаштиришни талаб этса,
иккинчи томондан, юзага келиши тахмин қилинаётган оғир пандемик 
вазият рағбатлантирувчи сиёсатлар юритишни тақозо этади. 
Муқобил сценарийга кўра, ривожланган давлатларда 2022 йилда ҳам 
жорий 
пул-кредит 
сиёсати 
шароитлари 
сақланиб 
қолади, 
қатъийлаштириш бўйича қарорлар 2023-2024 йилларга кечиктирилади. 
Бироқ, пул-кредит сиёсати бўйича чораларнинг молиявий тизим 
барқарорлигига ва инфляцион жараёнларга таъсири бўйича ноаниқлик 
даражаси юқорилигича қолади.
2020 
йил ва 2021 йилнинг I ярмида пандемия ва унинг натижасида 
юзага келган мураккаб шароитда иқтисодий фаолликни ошириш, аҳолини 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини 
кенгайтириш мақсадида кўплаб ривожланган ва ривожланаётган 
давлатларда фискал рағбатлантириш чоралари кўрилган. Бунда, юқори 
фискал тақчиллик кўрсаткичлари ривожланаётган давлатлар ташқи 
қарзининг сезиларли даражада ортишига олиб келди. 
Натижада, муқобил сценарий доирасида 2022 йилда кутилаётган 
пандемик вазиятнинг ёмонлашиши даврида бир томондан, иқтисодиётни 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling