Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
20
Нефт бозори
2021 йилда жаҳон нефт бозорида нархларнинг ўсиш тенденцияси кузатилди. Брент
маркали нефт нархи 2021 йил бошидан сентябргача бўлган даврда
55 фоизга (1 баррел
нефт учун 51 АҚШ долларидан 79 АҚШ долларигача) ошди
(2-расм). Нефт нархининг
асосий драйверлари сифатида:
-
нефтнинг
энг
йирик
импортёри
ҳисобланадиган
Хитойда
энергия
муаммоларининг мавжудлиги ва табиий газнинг глобал тақчиллиги;
-
жорий йилнинг август ойида АҚШнинг Шарқий соҳилида юз берган тўфонлар
таъсирида Мексика кўрфазида нефть қазиб олишнинг издан чиқиши ва АҚШдаги глобал
захираларнинг кескин камайиши;
-
нефтга бўлган талабнинг ўсиб бориши. ОПЕК ва Халқаро
энергетика
агентлигининг жорий йилнинг сентябрь ойи бошида янгиланган маълумотларига кўра,
нефтга талаб 2022 йилнинг иккинчи чорагига қадар кунига 100
миллион баррелдан
ошади;
-
шимолий яримшарда совуқ киш келишининг кутилаётганлиги. “Америка банки”
глобал таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, кейинги 18 ой ичида нефтга бўлган талаб
янада кучлироқ ўсиши (нефт нархи 1 баррел учун 100 АҚШ
доллари даражасига
кўтарилиши) мумкин;
-
Европадаги газ захираларининг камайиши (захиралар ўн
йил ичида энг паст
даражага тушган) электр энергияси ишлаб чиқариш нархини ошириши (Европада
энергия нархининг кўтарилиши тўғридан-тўғри нефт нархида акс этади) қаралмоқда.
ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги нефт бозори
жорий йилнинг охиригача
пандемиядан олдинги истеъмол даражасига қайтмайди, деб ҳисоблашмоқда.
АҚШ Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Брент нефтининг ўртача нархи
2022 йилда
66 АҚШ доллари атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: