Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
17
Пандемия
туфайли
тартибга
солинадиган
нархларнинг
эркинлаштирилиши 2021 йилдан кейинги йилларга қолдирилган эди.
Асосий сценарийга кўра, тартибга солинадиган нархларнинг
эркинлаштирилиши
инфляция
динамикасига
таъсир
кўрсатувчи
омиллардан
ҳисобланади.
Тартибга
солинадиган
нархларни
эркинлаштириш даражасидан келиб чиқиб
инфляция даражаси
2022 йилда
8-9 фоизни ташкил этилиши прогноз қилинмоқда.
2023 йилдан нархлари маъмурий равишда
тартибга солинадиган
товар ва хизматлар нархлари ўзгариши таъсирининг қисқариб бориши
билан 2023-2024 йилларда инфляция таргет даражасигача пасайиб
5 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда
(5-расм).
Пул-кредит сиёсати
Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати
иқтисодиётда
нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадидан келиб
чиқиб амалга оширилади. Бунда, инфляция даражасига таъсир этувчи
омилларнинг характери алоҳида аҳамият касб этади.
Иқтисодиётнинг 2022 йилнинг биринчи ярмида ўз потенциалига
етиши, тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши ва ташқи
инфляцион хатарларни инобатга олиб пул-кредит шароитлари “нисбатан
қатъий” даражада сақлаб қолинади.
Тартибга солинадиган нархлар бир мартада эркинлаштирилган
тақдирда
пул бозорида 2-3 фоизлик реал фоиз ставкаларининг
шаклланишини таъминлаш, тартибга солинадиган нархлар босқичма-
бочқич эркинлаштирилган ҳолатда эса
пул бозоридаги реал фоиз
ставкаларини
4-5 фоизлик даражагача етказиш бўйича чоралар
кўрилади.
Ушбу сценарийда, пул-кредит операциялари
устувор равишда
ликвидликни жалб этиш мақсадларига қаратилади. Ликвидликни жалб
қилиш операциялари бўйича (облигациялар ва депозит операциялари)
параметрлар
ошириш томонга кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, келгуси йилларда иқтисодиётда кредит қўйилмалари
қолдиғи ўсишининг номинал
ЯИМ ҳажми ўсишига мутаносиблиги
сақланиб қолади ҳамда кредит қўйилмалари қолдиғининг ЯИМга нисбати
Do'stlaringiz bilan baham: