Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
13
Жорий йилда
транспорт-логистика тизимидаги муаммолар ва
узилишлар фонида транспорт харажатларининг
кескин ортганлиги
экспорт ва импорт нархларига таъсир этган асосий омиллардан бўлди.
Келгуси йилларда ушбу номутаносибликларнинг босқичма-босқич
бартараф этиб борилиши нархларга ижобий таъсир кўрсатади.
Асосий савдо ҳамкорларда иқтисодий ўсиш суръатларининг
тикланиши ва миллий валюталари алмашув курсининг барқарор бўлиши,
ўз
навбатида, мамлакатимизга
трансчегаравий пул ўтказмалари
ҳажмининг 2022-2024
йилларда йиллик 10-12 фоизга ортишига хизмат
қилади. Бунда, Россия ва Қозоғистондан пул ўтказмаларининг жамидаги
улуши юқори бўлиб, пул ўтказмалари ҳажми кўп жиҳатдан ушбу
давлатларда макроиқтисодий жараёнларнинг шаклланишига боғлиқ
бўлади.
Жорий йилда жаҳонда ялпи таклиф ҳажмида
кузатилган айрим
узилишларга қарамасдан глобал савдо ҳажмлари 2022-2024
йилларда
барқарор ўсиб бориши тахмин қилинмоқда.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари нархлари ўзида ифодаловчи
ФАО индексининг йиллик
ўсиши 2021 йилнинг сентябрь ойида
32,8 фоизни ташкил этган бўлсада,
озиқ-овқат маҳсулотлари таклифининг тикланиши ва қишлоқ хўжалигида
ҳосилдорликнинг ортиши ҳисобига индекснинг келгуси йилларда
барқарор
пасайиши
кутилмоқда.
Бунда,
“яшил
иқтисодиёт”ни
ривожлантириш
ҳисобига
узоқ
муддатли
истиқболда
иқлим
ўзгаришларининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳосилдорлигига ва
нархига таъсири минималлашиб боради.
Шунингдек, нефт нархининг (Брент маркаси) 2022-2023 йилларда
1 баррели учун ўртача
65-80 доллар доирасида шаклланиши кутилмоқда.
Бу ўз навбатида, ички бозорда ёқилғи маҳсулотлари нархи шаклланишида
асосий омил бўлади.
Шу билан бирга, глобал иқтисодий ўсишнинг
тикланиши ва етакчи
давлатлар
томонидан
пул-кредит
шароитларининг
кутилаётган
қатъийлаштирилиши фонида молиявий активлар нархида ўсиш
тенденциялари кутилмоқда. Бу эса, капитал қўйилмаларининг хавфсиз
актив ҳисобланган олтиндан, давлат қимматли қоғозларига ва бошқа
молиявий инструментларга ўтишига олиб келади.