Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Шарт-шароитлар
Таъсир этувчи омиллари ва каналлар
Асосий сценарий
Муқобил сценарий
1. Пандемия билан 
боғлиқ вазият
Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиб боради, 
вакциналаш мувафаққиятли давом эттирилади
Вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши туфайли карантин 
чоралари локал тарзда яна кучайиш эҳтимоллари ошади


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
9
 
1.1. 
Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси ва 
пул-кредит сиёсати
Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсига кўра, 
жаҳонда ва мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият 
барқарорлашиб боради ва аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари 
фаол давом эттирилади. Жаҳон иқтисодиётининг инқироздан кейинги 
тикланиши давом этиб, аксарият давлатларда иқтисодиёт ўзининг 
потенциал даражасига чиқади. Бунда, вируснинг янги янада хавфли 
штаммларининг тарқалмаслиги ва карантин чораларининг босқичма-
босқич юмшаб бориши ҳам асосий шартлар сифатида қабул қилинган. 
Ташқи иқтисодий шароитлар 
Жаҳон иқтисодиётида пандемия даврида пул-кредит шароитлари 
ва фискал сиёсатнинг юмшатилиши 
орқали йўналтирилган 
рағбатлантириш чоралари келгуси йилларда ҳам глобал иқтисодиётнинг 
барқарор ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Кўпчилик ривожланган 
давлатларда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг кўламли 
инфратузилмавий 
инвестицияларни 
жадал 
амалга 
оширилиши 
кутилмоқда. Бунда, асосий эътибор “яшил ва рақамли иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришга қаратилиб, қайта тикланувчи энергия ресурслари 
ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалар фаол амалга 
оширилади. 
Жорий йилда иқтисодий фаолликнинг кутилганидан кўра тезроқ 
тикланиши ҳисобига ХВЖ ва Жаҳон банки томонидан жаҳон иқтисодиёти 
ва асосий савдо ҳамкорларимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 
ошириш томонга қайта кўриб чиқилган бўлиб, юқори база таъсирида 
2022 йил учун ўсиш кўрсаткичлари маълум даражада пасайтирилган. 
Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, жаҳон 
иқтисодиёти 2021 йилда 5,9 фоизга, 2022 йилда 4,9 фоизга,
2023-
2024 йилларда эса 3,5 фоиз атрофида ўсиши кутилмоқда (1-расм). 
Шуниндек, асосий ҳамкор давлатларда ҳам иқтисодий фаолликнинг 
жадал тикланиб бориши кутилаётган бўлиб, савдо ҳамкорларимиздаги 
юқори ўсиш суръатлари, ўз навбатида, ташқи талабни хусусан, экспорт 
товарларимизга бўлган талабни ошириши орқали мамлакатимиз 
иқтисодий ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling