Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

ва ташқи инвестициялар ҳамда иқтисодиёт тармоқларида амалга 
ошириладиган таркибий ислоҳотлар қаралмоқда.
Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийсида жаҳонда 
пандемия билан боғлиқ вазиятнинг кескинлигича қолиши сабабли ташқи 
шароитларнинг ноқулай шаклланиши, халқаро молия бозорларида 
вазиятнинг таранглашиши ва асосий савдо ҳамкорларда иқтисодий 
фаолликнинг пасайиши каби эҳтимоллар асос қилиб олинган.
Ушбу сценарий шартлари юз берган ҳолатда ташқи талаб даражаси 
2022 йилда пасайиб, ички истеъмол ва инвестицион харажатлар 
суръатларида бироз секинлашиш кузатилиши мумкин.
Прогнозларда инобатга олинган хатарларнинг бирма-бир ёки бир 
нечтасининг бир вақтда рўй беришига қараб уларнинг қанчалик давом 
этиши ва миллий иқтисодиётга салбий таъсири баҳоланди.
Асосий сценарийда пул-кредит сиёсатининг нисбатан қатъий 
шароитлари сақлаб қолинса, муқобил сценарийда эса пул-кредит 
шароитларини бироз юмшатиш ҳамда нархлар барқарорлиги ва 
иқтисодий 
фаолликни 
рағбатлантириш 
мақсадлари 
ўртасидаги 
мувозанатни таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши мумкин. 
Келгуси йилларда операцион механизмни янада такомиллаштириш 
ва пул бозорини ривожлантириш билан биргаликда, ички валюта 
бозорида ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш
таҳлилий-прогнозлаш салоҳиятини ривожлантириш ва пул-кредит 
сиёсати трансмиссион механизми самарадорлигини ошириш борасида 
амалга ошириладиган чора-тадбирлар Марказий банкнинг диққат 
марказида бўлади.
Трансмиссион механизм самарадорлигини ошириш вазифаси молия 
бозорини, 
хусусан 
давлат 
қимматли 
қоғозлари 
бозорини 
ривожлантириш, хусусий капитал бозори кўламини ошириш ва 
иқтисодиётда 
банклардан 
ташқари 
молиявий 
воситачилик 
институтларини ривожлантириш билан боғлиқ ҳисобланади.



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling