Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


юқори ноаниқликлар сақланиб қолаётганлигини


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

юқори ноаниқликлар сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, ўрта 
муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишда икки хил 
сценарий асосидаги ривожланиш кутилмаларига таянилди. Бунда, ташқи 
ва ички омилларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир кўлами ва 
давомийлигини инобатга олиб ўрта муддатли макроиқтисодий 
ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийлари ишлаб чиқилди. 
Жаҳонда вакцинациялаш жараёнининг бориши ривожланган 
давлатлар бўйича иқтисодий ўсиш суръатларининг тезроқ тикланиши, 
ривожланаётган давлатларда эса нисбатан сустроқ тикланишини 
белгиловчи асосий омиллардан бўлаётган шароитда сценарийлар 
шартларини белгилашда пандемия билан боғлиқ вазият муҳим омил 
сифатида қаралди. 
Шунингдек, бу йилги ҳисоб-китобларда иқлим ўзгаришлари ва асосий 
озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи, молиявий барқарорлик кўрсаткичлари, 
амалга оширилиши кўзда тутилаётган ислоҳотлар ва уларнинг 
кутилаётган натижалари шартли омиллар сифатида инобатга олинди.
Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида ташқи ва 
ички иқтисодий шароитларнинг босқичма-босқич яхшиланиб бориши 
кутилаётган бўлиб, кескин ташқи хатарлар юзага келиши кўзда 
тутилмайди. Пандемия билан боғлиқ вазият нормаллашиб, инсон 
ресурслари миграцияси ва трансчегаравий ҳаракатлар бўйича чекловлар 
жорий этилмайди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
5
 
Мазкур сценарийга кўра, иқтисодий фаоллик юқори суръатларда 
жадаллашиб бориб, инвестицион ва истеъмол талаби пандемиягача 
бўлган даражага тўлиқ тикланади. Асосий сценарий доирасида иқтисодий 
ўсишни қўллаб-қувватлашнинг муҳим драйвери сифатида хусусий ички 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling