Ўзбекистон Республикаси метрологик таъминот тузилмаси Метрология ва стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар


Юридик шахсларнинг метрологик хизмати


Download 45.72 Kb.
bet4/11
Sana24.01.2023
Hajmi45.72 Kb.
#1116846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-маруза

Юридик шахсларнинг метрологик хизмати
Юридик шахсларнинг метрологик хизмати – ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни бажарувчи ва ушбу корхонада (ташкилотда) метрологик текширув ва назоратни амалга оширувчи метрологик хизмат.
Юридик шахсларнинг метрологик хизмати ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрологик текширувни ўтказиш зарур бўлган ҳолларда ташкил этилади.
Бунда бош, таянч метрологик хизматлар тадбиркорлик субъектларида ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқарув идоралари томонидан ташкил этилади.
Юридик шахсларнинг метрологик хизматларининг ҳуқуқлари ва маж-буриятлари давлат метрологик хизмати идоралари билан келишилган низо-мларда белгиланади.
Юридик шахсларнинг метрологик хизмати Намунавий низоми O’z DSt 8.066:2018 Ўзбекистон Республикасидаги маҳкамавий метрологик хизмати тўғрисидаги намунавий низом” да келтирилган.


Метрологик текширув ва назорат

Метрологик теширув ва назорат ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, давлат ва жамиятни, атроф табиатни ўлчашлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадларида амалга оширилади.


Метрологик текширув ва назоратнинг асосий вазифалари:
- метрология бўйича қонунларнинг ва меъёрий ҳужжатлар талабла-рининг бажарилаётганлигини текшириш;
- метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишига йўл қўймаслик, зарур бўлганда эса, олдини олиш.
Метрологик текширув ва назорат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
- ўлчов бирликлари;
- ўлчаш ва синаш воситалари, шу жумладан эталонлар, модда ва ма-териаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчаш тизимлари;
- ўлчаш ва синашларни бажариш методикалари;
- ўлчаш ва синашларнинг натижалари;
- ўлчаш воситаларини яратувчи, ишлаб чиқарувчи, фойдаланувчи, қиёсловчи ва ижарага берувчи, ўлчашларни бажариш методикаларини яра-тиш, аттестатлашни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;
- ўлчашларни амалга оширувчи шахслар;
- метрологик талаблар қўйиладиган бошқа объектлар.

Метрологик текширув ва назорат қуйидагиларга бўлинади:


- давлат метрологик текшируви ва назорати;
- юридик шахс томонидан бажариладиган метрологик текширув ва назорат.



Download 45.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling