Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana27.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1300465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

қарори 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот, банклар 
томонидан пенсиялар ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб 
берилиши ҳамда тўланиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга 
оширади; 
(8-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли 
қарори 
таҳририда — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-
сон) 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва 
ўзини ўзи банд қилган шахсларга, шунингдек деҳқон хўжаликлари аъзоларига — 
улар томонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўланган тақдирда, чақалоқ 
туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини 
ҳисоблайди ва тўлайди; 
(8-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ташкилотларнинг ишлайдиган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-
оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, 
Чернобиль ҳалокати оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация 
тўловларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларга 
харажатларини молиялаштиради; 
(8-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2021 
йил 

майдаги 
ПҚ-5102-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
г) фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича: 
оммавий 
ахборот 
воситалари 
ёрдамида 
республика 
аҳолисини 
фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардор қилади; 
белгиланган тартибда тайинланган шахсий пенсиялар тўланишини ташкил 
этади; 
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, ишлар, 
касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари бўйича 
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, имтиёзли 
пенсияларни такомиллаштириш ва тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб 
чиқилишини ташкил этади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун 
ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва 
юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади; 
(8-банднинг «г» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-
сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва 
тижорат банкларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари 
ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради; 
(8-банднинг «г» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2017 йил 
27 июндаги 429-
сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 591-модда) 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, 
фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича замонавий назарий 
ишланмаларни ва хорижий тажрибани ўрганади; 
Жамғарманинг маблағларини олувчилар, пенсиялар ҳамда Давлат 
ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ахборотни 
ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашни жорий 
этади; 


пенсия таъминоти масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа 
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади; 
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича қонун 
ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради; 
пенсия таъминоти масалалари ва Жамғарманинг ваколатига тегишли 
бўлган бошқа масалалар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
д) Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари 
ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади. 
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 
2017 й., 37-сон, 997-модда) 
 LexUZ шарҳи 
8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 
декабрдаги 
1039-сон 
қарорига 
асосан 
ўзгартириш 
киритилган. 
Рус 
тили
 матнига қаранг. 
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун 
қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича ахборотни давлат 
органлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; 
ўз ваколатлари доирасида Жамғарманинг вазифаларини амалга ошириш 
учун зарур бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш, шунингдек 
пенсия таъминотига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича таклифлар киритиш; 
(9-банднинг 
тўртинчи 
хатбошиси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
Жамғарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни 
амалга ошириш. 
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши 
мумкин. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling