Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошлади
-расм “Автомобил – ҳайдовчи – йўл – пиёда - муҳит” тизими
Download 199 Kb.
|
1 БОБ
1.1-расм “Автомобил – ҳайдовчи – йўл – пиёда - муҳит” тизимиТизимга қуйидаги ташкилий қисмлар киради: А (автомобил), Ҳ (ҳайдовчи), Й (йўл), П (пиёда), М (муҳит). Бу ташкилий қисмлар муҳитда фаолият кўрсатибгина қолмасдан, атроф-муҳит билан уларнинг ҳар бири чамбарчас боғлиқ бўлади. Муҳит деб атроф-муҳитнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига мужассамлашган таъсири тушунилади ва у қуйидаги омиллардан ташкил топади: 1) об-ҳаво (метрологик кўриниш, ёғингарчилик, шамол, ҳарорат); табиий ландшафт (текислик, қир-адирлар, тоғлик, ер ости-усти сувлари ва ҳ.к.); механик (шовқин, чанг, тебраниш, газ чиқиндилари билан ифлосланганлик ва ҳ.к.) “А-Ҳ-Й-П-М” тизимида механик “Автомобил-йўл” (А-Й) ва биомеханик “Ҳайдовчи автомобил” (Ҳ-А), “Ҳайдовчи-йўл” (Ҳ-Й), “Пиёда-Автомобил” (П-А) ва “Пиёда-йўл” (П-Й) ҳамда биологик “Ҳайдовчи-пиёда” (Ҳ-П) тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин. “А-Й-Ҳ-П-М” тизими оптимал равишда фаолият кўрсатишда тизимдаги автомобил, ҳайдовчи, йўл, пиёда ва муҳит ташкил этувчиларининг алоҳида ҳамда уларнинг биргаликдаги А-Ҳ, Ҳ-Й, Й-П, А-П ва бошқа таснифлари катта аҳамиятга эга. Автомобил транспортининг конструктив ўлчамлари (параметрлари) йўл ҳаракатининг таснифига таъсир кўрсатади. Бунда автомобилнинг геометрик ўлчамлари тортиш ва тормозланиш сифати, ҳайдовчи иш жойининг қулайлиги ва енгил бошқарилиши муҳим ўрин эгаллайди. Автомобил йўли “А-Й-Ҳ-П-М” тизими фаолиятига ўзининг геометрик элементлари ўлчамлари ва транспорт-эксплуатацион сифатининг ўзгариши орқали таъсир этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги энг аввало ҳайдовчининг ишончлилигига, унинг тайёргарлигига ва ишчи қобилиятига боғлиқ. Пиёдалар йўл ҳаракатида алоҳида ўрин эгаллайдилар. Улар йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал билишлари ва уларга амал қилишлари реал йўл шароитларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади. Умумий томонлардан оптимал равишда келиб чиққан ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда биринчи навбатда “А-Ҳ-Й-П-М” тизимдаги ҳар бир ташкил этувчиларнинг ва биргаликда фаолият қилувчиларнинг таснифларини оптималлаштириш орқали эришиш мумкин. Download 199 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling