Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошлади
Download 199 Kb.
|
1 БОБ
ҲАРАКАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР Таянч сўзлар ва иборалар: қонун; меъёрий ҳужжатлар; йўл; йўл ҳаракати; ҳаракат қатнашчиси; йўл-транспорт ҳодисаси; давлат намунаси; ШНҚ; МҚН; конвенция. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари йўлларда ҳаракатни амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш жараёнида вужудга келадиган барча ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналишдаги меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси [19] талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (1999 йил 19 август Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг XV-сессиясида қабул қилинган), ҳаракат хавфсизлигининг ҳуқуқий мезонини таъминловчи асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Бу қонун йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини муҳофаза этишни таъминлашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя этишга қаратилган. Қонун қуйидаги 24 моддадан ташкил топган: Қонунинг мақсади; асосий тушунчалар; қонун ҳужжатлари; давлат бошқаруви; (Вазирлар Маҳкамаси, Ҳокимиятлар, автомобил ва дарё транспорти агентлиги, йўл хўжалиги, ички ишлар вазирлиги) соҳа ваколатлари; транспорт воситалари эгаларининг мажбуриятлари; йўлларга доир талаблар; транспорт воситаларига доир талаблар; транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга талаблар; йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш; ташкил этиш; йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи; ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар; бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши; қонун бузганлик учун жавобгарлик. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қабул қилинган: Йўл – транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланишга ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси; Йўл ҳаракати – одамлар ва юкларни транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи; Download 199 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling