Денгизкул кони
Денгизкул
конида газнинг саноат миқёсида йиғилиши юқори-юра
келловей-оксфорд
ётқизиқларининг XV горизонтида кузатилади. Уюм ягона газ сув чегарасига эга бўлгани билан, у икки
қаватдан ташкил топган. Махсулдор қисмининг умумий қалинлиги 85-100 м, самаралиси 58-62 м,
жинсларнинг ғоваклиги 16,3, ўтказувчанлиги 6-168 м Д.
Уюм массивли, қуббали турга талуқли. Уюмнинг та³миний узунлиги 180 м. Газлилик майдони 67,9
км
2
ни ташкил этади.
Кандим кони.
Бу конда саноат миқёсидаги газлилик ягона газ уюми жойлашиб келловей-оксфорд ётқизиқларининг
XV-I ва XV-II горизонтларида аниқланган. XV-I горизонт келловей-оксфорднинг устки қисмида
жойлашиб оқ
ангидрит,
зич кулранг гил, майда донали қумтошлар қатламчалари
бор кулранг, қора
кулранг охактошлардан иборат.
XV-I горизонтда газ уюмининг газлилик чегарасидаги ўлчамлари: узунлиги 22,8км, кенглиги 21,8
км, баландлиги 145 м, газлилик майдони 210 км
2
.
XV-II горизонт келловей-оксфорднинг ўрта қисмида
жойлашиб, жойларда ёриқли,
яширин
кристалли, зич, кулранг охактошлар жойлашган. Уюмнинг узунлиги 16,5 км, кенглиги 12 км, баландлиги
92 м, умумий қалинлиги 50-55 м, самаралиси 18 м, говаклиги 17%,ўтказувчанлиги 48м Д.
Do'stlaringiz bilan baham: