Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


Download 203.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana18.01.2023
Hajmi203.05 Kb.
#1098553
1   2
Ҳ У К М 
Қ И Л А Д И:
Судланувчи Қузиев Жамолиддин Турсунович
(Quziyev Jamoliddin Tursunovich) Ўзбекистон Республикаси
ЖК 140-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу
модда билан кунни кеч соат 22:00дан эрталаб соат 06:00гача,
яшаш жойи ҳисобланган Навоий шаҳар, “Гулистон” қўрғони,
“Тараққиёт” кўчаси, 1-уйдан чиқишни чеклашдан иборат
бўлган 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида
Ж.Қузиевнинг 2022 йил 5 октябрь кунидан 2022 йил 7 октябрь
кунига қадар қамоқда ўтирган 3 кунни ҳар бир куни озодликни
чеклашнинг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган
озодликни
чеклаш
жазосидан
3 кунни чегириб ташлаб, ўташлик учун 11 ой 27 кун
қолдирилсин.
Ж.Қузиевнинг зиммасига устидан назорат қилувчи
органининг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда
Навоий вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик, кафе,
ресторан, тўйхоналарга бормаслик каби қўшимча
тақиқ(чеклов)лар юклатилсин.
Жазо муддати жазоларни ижро этиш инспекцияларида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмнинг ижроси Навоий вилоят ИИБ Навоий шаҳар ИИБ
Пробация гуруҳига юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач Ж.Қузиевга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. 
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


7
Судланувчи Ж,Қузиевга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
48
1
-моддаси талаби, яъни ўрнатилган тақиқ(чеклов)ларни
бузган тақдирда унга нисбатан қўлланилган жазо бошқа
оғирроқ тўрдаги жазога алмаштирилиши мумкинлиги
тўғрисида огоҳлантирилсин.
Жабрланувчи Д.Турдиевага судланувчи Ж.Қузиев
томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарларни
ундириш бўйича фуқаролик тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи
мавжудлиги тушунтирилсин.
Жиноят ишига илова қилинган 2 (икки) дона DVD дисклар
жиноят иши материалларига қўшиб сақлансин. 
Жабрланувчи Турдиевага судланувчи Қузиев томнидан
етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик
тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилсин. 
Ҳукмдан норози томонлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан, судланувчи ва жабрланувчи эса ҳукм нусхаси
топширилган кундан эътиборан 20 сутка ичида шу суд орқали
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
/имзо/
С.Болтаев
Ҳукм нусхаси аслига тўғри, судья:
Маъсул судья: Болтаев Суннатжон Музаффарович
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285

Download 203.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling