Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


Download 203.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.01.2023
Hajmi203.05 Kb.
#1098553
  1   2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ У К М
2022 йил октябрь ойининг 13 куни, жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик
қилувчи судья С.Болтаев, судья ёрдамчиси А.Қиличбоевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Навоий шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси Р.Икромов, жабрланувчи
Д.Турдиева, судланувчи Ж.Қузиевнинг иштирокида Қузиев
Жамолиддин Турсуновичга нисбатан 1-2101-2202/285-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Қузиев Жамолиддин Турсунович
(Quziyev Jamoliddin Tursunovich), 1978
йил 10 сентябрь куни Навоий шаҳрида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, 3 нафар фарзанди бор,
“Навоий КМК” АЖга қарашли
“1-сон ГМЗ” кон бошқармасида
кўкаламзорлаштирувчи бўлиб ишлайди,
муқаддам судланмаган, Навоий шаҳар,
“Гулистон” қўрғони, Тараққиёт кўчаси,
1-уйда яшайди, 27.08.2022 йилда
“муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 27.09.2022 йилда
“муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси
“қамоққа олиш” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилган, 05.10.2022 йилда ЖПК
221-моддаси тартибида ушланган,
07.10.2022 йилда “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилган, 07.10.2022 йилда айблов
далолатномаси нусхасини олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 140-моддаси 3-қисмининг “а”
банди айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Ж.Қузиев, муқаддам Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 ҳамда
41-моддаларида кўрсатилган туҳмат ва ҳақорат қилиш
ҳуқуқбузарликларини содир этганлиги учун 01.06.2022 йилда
жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг қарорига
асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида
жарима жазосига тортилган бўлишига қарамасдан, 2022 йил
21 июль куни соат 09:00ларда “Навоий КМК” АЖ
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


2
тасарруфидаги
“1-сон
ГМЗ”
кон
бошқармасига
кўкаламзорлаштирувчи вазифасига ишга қабул қилинган
вақтидан буён, кон бошқармасининг ички ҳудудига кириш
рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли ишчиларнинг умумий
кийим алмаштириш хонасига киролмаганлигидан жаҳли чиқиб,
кон бошқармасида офис менеджери хизмати устаси вазифасида
ишловчи Д.Турдиеванинг хизмат юзасидан берилаётган кунлик
топшириқларини 2022 йил 16 июль кунидан 2022 йил 21 июль
кунига қадар бажармасдан келаётганлиги сабабли, мазкур
масалага ойдинлик киритиш учун келган “1-сон ГМЗ” кон
бошқармаси раҳбариятининг олдида Д.Турдиева билан оғзаки
тортишиб, Д.Турдиеванинг ўз хизмат бурчини бажариши
муносабати билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини
беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, “сен Ахатовни жал...сан,
бозорни жал...сан” деган куракда турмайдиган сўзлар билан
уни ҳақорат қилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ж.Қузиев
айбига иқрорлик билдирмасдан, 2022 й ил 13 ҳамда 14 июль
кунлари иш жойи хисобланган “1-сон ГМЗ” кон бошқармасига
келганлигини, у бошқа ҳамкасблари билан бир қаторда
берилган ишларини бажариб кетганлигини, 2022 йил 15 июль
куни у иш жойига келган вақтида, Идоравий
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари завоб
ичкарисида ишчи кийимларини алмаштириш учун
киритмаганлигини, у ушбу масалага аниқлик киритиш учун
раҳбариятга мурожаат қилганида, унга завод ичига кириш
учун тегишли рухсатнома расмийлаштириш лозимлигини,
унгача завод ичкарисига кирмасдан, ташқарида турган вагонда
кийимларини алмаштириб ишлашни айтганлигини, шундан
сўнг у ҳар куни ишга келиб, ташқарида турган вагон
ичкарисида кийимларини алмаштириб ишлаб келганлигини,
аммо у махсус кийимларини алмаштира олмагани учун офис
менеджери хизмати устаси Д.Турдиева кунлик топшириқ
бермаганлигини, бу ҳолат 2022 йил 22 июль кунига қадар
давом этганлигини, шу орада Д.Турдиева унга нисбатан ўта
шафқатсизларча 50 даражада иссиқ ҳавода иш бермай тазйиқ
ва босим ўтказиб келганлигини, у раҳбарият томонидан унга
нисбатан ишчилар учун кийиниш ва ювиниш учун шароитлар
яратмасдан ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб келганлигини, у
ўзига нисбатан қилинган ноҳақликлар учун бир неча юқори
турувчи ташкилотларга арз қилиб мурожаат қилганлигини,
2022 йил 21 июль куни у вагонда бўлган вақтида, ёнига
Д.Турдиева, ГМЗ кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи
Ш.Шарипов, касаба уюшмаси қўмита раиси Ф.Джабборов,
юрист А.Барноевлар келганлигини, шунда Д.Турдиева
Ш.Шарипов, Ф.Джабборов, А.Барноевга уни ишламасдан,
берилган топшириқларини бажармаётганини айтиб, туҳмат
қилганлигини, шунда у Д.Турдиевани гаплари ёлғонлигини, у
ҳар куни ишга ўз вақтида келиб кетаётганлигини, лекин унга
шароит яратилмаганлиги ҳақида айтганлигини, бироқ у шу
куни Д.Турдиевани ҳақорат қилмаганлигини, унга нисбатан
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


3
раҳбарият томонидан туҳмат қилаётганлигини, у ҳақиқатда
2022 йил 21 июль куни Д.Турдиевани ҳақорат қилган бўлса, шу
ерда бўлган шахслар албатта ҳақорат ёзилган бирор-бир овози
ёки видео тақдим қилган бўлишини, у Д.Турдиевани ҳақорат
қилмаганлигини, унга нисбатан туҳмат қилинганлигини, уни
оилавий шароитини, қарамоғида 3 нафар фарзандлари бўлиб, 2
нафари
контракт
асосида
ўқишини,
муқаддам
судланмаганлигини инобатга олиб, суддан унга нисбатан
бўлган жиноят ишини қонуний кўриб чиқишни сўраб кўрсатув
берди. 
Суд, судланувчи Ж.Қузиевнинг айби, уни судда айбига
иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлса-да, унинг
жабрланувчини ўз хизмат бурчини бажариши муносабати
билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилишдаги жинояти судда
тўпланган қуйидаги далиллар билан, яъни:
жабрланувчи Д.Турдиева суд мажлисида, дастлабки
терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, 2021 йил 5 июль
кунидан бугунги кунга қадар “Навоий КМК” АЖга қарашли “1-
сон ГМЗ” кон бошқармасининг офис менеджери хизмати
устаси лавозимида ишлаб келишини, унинг хизмат вазифасига
қўл остидаги ходимларга кўкаламзорлаштириш ишлари
юзасидан топшириқлар бериш, топшириқ мазмуни билан
таништириш, ходимларга қулай меҳнат шароитлари билан
таъминлаш ва бошқа шу кабилар киришини, 2022 йил 13 июль
куни эрталаб иш жойига борган вақтида, ишга янги қабул
қилинган Ж.Қузиев ишга чиққанлигини кўрганлигини, шунда у
Ж.Қузиевга иш тартибини тушунтирганлигини, 2022 йил 14
июль куни Ж.Қузиев белгиланган тартибда ишга чиқиб,
берилган топшириқларни бажарганлигини, 2022 йил 15 июль
эрталаб у ўз ходимларга топшириқ берадиган вагонга келиб
топшириқ берганида, Ж.Қузиев унга заводни қўриқлаш
ходимлари ичкарига киришга рухсат бермаганлигини, агар у
ичкарига кириб кийимларини алмаштирмаса ишламаслигини
билдириб, ишламаса ҳам табелни ёпиб беришни айтганлигини,
шу куни у Ж.Қузиев билан оғзаки тортишиб қолганлигини, у
Ж.Қузиевнинг ушбу ҳаракати юзасидан раҳбариятга билдирги
билан маълум қилганлигини, Ж.Қузиев 2022 йилнинг 16-20
июль кунлари ишга келиб, лекин ишламасдан завод атрофида
юрганлигини, 2022 йил 21 июль куни у ишга келганида,
Ж.Қузиев вагон ичида фуқаролик кийимида ўтирганини
кўрганлигини, шунда у Ж.Қузиевнинг ҳаракати юзасидан
раҳбариятга масалани ечимини қилиб бериш учун мурожаат
қилганлигини, шундан сўнг ҳолатни ўрганиш мақсадида ГМЗ
кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Шарипов, касаба
уюшмаси қўмита раиси Ф.Джабборов, юрист А.Барноевлар
келганлигини, улар Ж.Қузиевдан нима сабабдан ишламасдан
келаётгани сўрганида, Ж.Қузиев ишчи кийимини алмаштириш
учун завод қўриқлаш ходимлари ичкарига киритмагани, унга
шароит яратиб берилганидан сўнг, ишга чиқишини айтиб
тортиша бошлаганлигини, шу вақтда Ж.Қузиев у билан
тортишиб кетиб, унга қараб “сен Ахатовни даврида ишга
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


4
киргансан, сен Ахатовни жал...сан, бозорни жал...сан” деган
куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлигини,
Ж.Қузиев уни ҳақорат қилганини Ш.Шарипов, Ф.Джабборов,
А.Барноевлар ҳам эшитганлигини, улар Ж.Қузиевни
тинчлантиришга ҳаракат қилган бўлсада, Ж.Қузиев ҳеч кимни
гапига қулоқ солмасдан ҳақорат қилишни давом
эттирганлигини,
у
бугунги
кунда
Ж.Қузиевни
кечирмаганлигини, суддан унга Ж.Қузиев томонидан
етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириб беришни,
судланувчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб берган
кўрсатуви;
гувоҳ Ш.Шарипов суд мажлисида, дастлабки терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлаб, “Навоий КМК” АЖга қарашли “1-
сон ГМЗ” кон бошқармасининг кадрлар бўлими бошлиғи
вазифасида ишлаб келишини, 2022 йил 21 июль куни соат
07:15ларда иш жойига келганлигини, орадан бироз вақт
ўтганидан сўнг, кон бошқармаси директори Н.Тошбатиров
телефон қилиб, кўкаламлаштирувчи Ж.Қузиев иш жойига
келиб, берилган топшириқларни бажармаётганини, ушбу
ҳолатга аниқлик киритиш кераклиги ҳақида топшириқ
берганлигини, шундан сўнг, у ҳолатга аниқлик киритиш
мақсадида ГМЗ кон бошқармаси касаба уюшмаси қўмита раиси
Ф.Джабборов, юрист А.Барноев ҳамда Д.Турдиева билан
биргаликда ишчилар вагонига борганлигини, вагон ичкарисида
улар Ж.Қузиевдан нима сабабдан Д.Турдиева томонидан
берилган топшириқларни бажармаётганини сўрганлигини,
Ж.Қузиев уларга устки кийимини алмаштириш ва қулай
шароит яраши учун завод ичкарисига киришга рухсат
берилмагани, у завод ичкарисида иш формасини
алмаштирганидан сўнг ишлаши ҳақида айтиб, турли важларни
келтиришни бошлаганлигини, у Ж.Қузиевга завод алоҳида
тоифадаги қўриқланадиган объект эканлигини, унинг шахсни
тегишли тартибда текшириб, сўнг рухсат бериш мумкинлиги
ҳақида тушунтирганлигини, шу орада суҳбатга Д.Турдиевга
қўшилиб, Ж.Қузиевни 3-4 кундан буён ишламасдан
келаётганини айтганлигини, натижада Ж.Қузиев билан
Д.Турдиевга оғзаки тортишиб кетганлигини, у Ф.Джабборов,
А.Бароноевлар билан биргаликда Ж.Қузиевни тинчлантиришга
ҳаракат қилганлигини, лекин Ж.Қузиев тинчланмасдан,
Д.Турдиевага қараб “сен Ахатовни даврида ишга киргансан,
сен Ахатовни жал...сан, бозорни жал...сан” деб куракда
турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, шундан сўнг
улар вагондан чиқиб кетганлигини, у иш жойига келиб,
Ж.Қузиевнинг хатти-ҳаракати юзасидан директорга хабар
қилгани ҳақида берган кўрсатуви;
гувоҳлар Ф.Джабборов, А.Бароноев судда гувоҳ
Ш.Шариповнинг берган кўрсатувига ўхшаш бир хил мазмунда
берган кўрсатувларидан ташқари;
2022 йил 22 июлдаги Турдиева Дилнавоз Ахатовнанинг
аризаси (и.в. 5-6), 2022 йил 1 августдаги “Навоий КМК” АЖга
қарашли “1-сон ГМЗ” кон бошқармасининг далолатномаси (и.в.
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


5
23-26), 2022 йил 9 августдаги Д.Турдиева билан Ж.Қузиев
ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси (и.в. 70-71),
2022 йил 9 августдаги Ф.Джабборов билан Ж.Қузиев ўртасида
ўтказилган юзлаштириш баённомаси (и.в. 72-73), 2022 йил 9
августдаги Ш.Шарипов билан Ж.Қузиев ўртасида ўтказилган
юзлаштириш баённомаси (и.в. 74-76), 2022 йил 9 августдаги
А.Барноев билан Ж.Қузиев ўртасида ўтказилган юзлаштириш
баённомаси (и.в. 77-78), 2022 йил 27 августдаги Юсупова
Рўзигул Файзуллаевнанинг сўроқ баённомаси (и.в. 104-106),
2022 йил 27 августдаги Р.Юсупова билан Ж.Қузиев ўртасида
ўтказилган юзлаштириш баённомаси (и.в. 108-109) ҳамда
бошқа инкор этиб бўлмайдиган объектив далиллар йиғиндиси
билан исботланган деб ҳисоблайди. 
Суд, судланувчи Ж.Қузиевнинг жиноий ҳаракати
дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси
ЖК
140-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Судда, судланувчи Ж.Қузиев Д.Турдиевани ўз хизмат
бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат
қилмаганлиги ҳақидаги важлари келтириб берган кўрсатуви
жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида ва жавобгарликдан
қутулиб қолишга қаратилган важлар деб баҳоланади ва унинг
важлари иш бўйича ҳақиқий ҳолатига мувофиқ келмаслиги
сабабли ишдаги мавжуд жабрланувчи ҳамда гувоҳларнинг
кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари ва бошқа далиллар
асосида рад қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли қарорининг 1-бандида
судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, 
3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра
судланувчи Ж.Қузиевни муқаддам судланмаганлиги жазосини
енгиллаштирувчи ҳолат деб, ЖКнинг 56-моддасига кўра,
жиноятни ғараз ва бошқача паст ниятларда жиноят содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топади.
Суд, юқоридаги жиноят қонунчилиги ҳамда Олий суд
Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб,
судланувчи Ж.Қузиевга жазо тури ва миқдорини белгилаш
масаласини муҳокама қилиб, уни содир этган жинояти
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 13.10.2022
1-2101-2202/285
Ҳужжат имзоланган: Болтаев Суннатжон Музаффарович, 03.11.2022
1-2101-2202/285


6
киришини, қарамоғида 3 нафар фарзанди борлигини, муқаддам
судланмаганлигини, шахсини инобатга олиб, у айбли деб
топилган моддаси санкцияси доирасида озодликни чеклаш
жазоси тайинлашни, ЖКнинг 62-моддасига асосан уни 2022
йил 5 октябрь кунидан 2022 йил 7 октябрь кунига қадар
қамоқда ўтирган 3 кунни ҳар бир куни озодликни чеклашнинг
бир кунига тенглаштирилиб, тайинланадиган озодликни
чеклаш жазосидан 3 кунни чегириб ташлаб, ўташлик учун
узил-кесил озодликни чеклаш жазоси қолдиришни лозим
топади.
Суд, жабрланувчи Д.Турдиевага судланувчи Ж.Қузиев
томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарларни
ундириш учун фуқаролик тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи
мавжудлигини тушунтиришни лозим топади.
Суд, жиноят ишига илова қилинган 2 (икки) дона DVD
дискларни жиноят иши материалларига қўшиб сақлашни
лозим топади. 
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471-473-497
1
-497
4
-
моддаларига амал қилиб, суд

Download 203.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling