Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


“Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”


Download 130.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi130.11 Kb.
#1471978
1   2   3
Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сонли
қарорининг 3-бандида “Суд мансабдор шахс томонидан пора берувчининг
манфаати учун қайси ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик эвазига пора
олинганлигини аниқлаши ва ҳукмда кўрсатиши лозим. Бу ўринда порахўрлик
учун жавобгарлик, пора ҳаракат содир қилинганидан олдин ёки кейин
берилишига боғлиқ бўлмасдан, пора олдиндан келишилганлиги, пора олувчининг
манфаати учун бирон-бир ҳаракат бажарилган бўлишидан қатъи назар, келиб
чиқишини назарда тутиш лозим”деб кўрсатилган. 
Юқоридаги далиллар ва Пленум Қарори кўрсатмаларидан келиб чиқиб,
суд судланувчи Б.Мадартовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “б,в”, яъни “пора олиш, яъни давлат органи,
давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир
этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг
манфатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки
воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб,тамагирлик йўли билан
кўп миқдорда моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши
жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 1-бандини иккинчи хат бошида
ЖК 57
2
-моддасига мувофиқ, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган
жиноят бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус
қисмининг тегишли моддасида (моддаси қисмида) назарда тутилган энг кўп
жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Суд, судланувчи Б.Мадартовга жазо тайинлашда унинг муқаддам
судланмаганлигини ва айбига чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида
баҳолайди.
Ҳужжат имзоланган: Рахимов Бобир Истамович, 27.04.2023
1-1003-2303/220


3
Суд, Б.Мадартовнинг ҳаракатларида ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни аниқламади. 
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи
Б.Мадартовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, уни айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, қилмишидан пушаймондалигини, оғир жиноят содир этганини,
шахсини, оилавий шароитини, ўз айбига иқрорлик келишувчи тузганини, ҳамда
ЖКнинг 57
2
-моддаси талабларини инобатга олиб, судланувчига нисбатан
айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган энг кўп жазонинг ярмидан
оширмасдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ
деб топади.
Суд, ашёвий далил деб эътироф этилган бинт намунаси, махсус кукун
намунаси, махсус қалам намунаси, суртмалар намуналари, резина қўлқопларни
йўқ қилишни, суҳбатлар ёзиб олинган “CD” дискни жиноят ишида сақлашни
лозим топади. 
Шунингдек, суд ашёвий далил деб эътироф этилган 100 АҚШ долларини
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига қайтарилганлигини инобатга
олишни лозим топади. 
Суд, манфаатдор тарафларга судланувчидан етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468, 471, 473, 5861, 5867, 5868, 58610-моддаларига асосан
суд,

Download 130.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling