Ўзбекистон республикаси номидан ҳукм


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana19.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1032921
1   2   3   4   5   6   7
жилд, и.в 195-199), БББ билан ХХХ, Ф.Қаххоров, У.Тўраев, Б.Суярова, 
Н.Расуловалар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомалари (14-жилд, и.в 
108-113, 17-жилд, и.в 267-271, 274-278), кўрсатувлар ва ўтказилган юзлаштириш 
жараёни видео тасвири туширилган ДВД дисклар, АТБ Турон банк Навоий 
филиали касса мудири Б.Суяровадан процессуал тартибда олиб қўйилган “Файз 
келажак пойдевори” МЧЖнинг чек варақлари ҳамда АТБ Туронбанк Навоий 
вилоят филиали томонидан 03.01.2020 йилдан 11.03.2021 йилга қадар 
мижозларга берилган нақд пулларни рўйхатга олиш китоби, банк бошқарувчиси 
А.Хайитовдан процессуал тартибда олиб қўйилган А.Шариповнинг номидан 
“Фарзона лимонлари” ва “Темурбек Хунудбек Равнақи” МЧЖлар ҳисоб 
рақамидан пул маблағларини бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш 
бўйича Туронбанк АТБ Навоий вилоят филиалига тақдим қилинган 
А.Шариповнинг имзолари сохталариштирилган тўлов топшириқномалари, 
тергов ҳаракатлари давомида “Файз келажак пойдевори” МЧЖ иш юритувчиси 
ХХХ томонидан тақдим қилинган АТБ Туронбанк Навоий вилоят филиали касса 
мудири Б.Суярова банк ходими БББ “Файз келажак пойдевори” МЧЖни ҳисоб 
рақамига ўтказилган имтиёзли кредит маблағлар ҳисобидан 2020 йил 30 
сентябрь 48 млн. сўм ва 2020 йил 05 октябрь куни 145 млн. сўм жами 193 млн. 
сўм пулларни нақд шаклда яширинча олганлиги тўғрисида бўлиб ўтган 
17.02.2022 йилдаги ўзаро аудио ёзув суҳбатлари ёзилган “COMBYE” номли CD 
диск, Ўзбекистон Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 
томонидан тақдим қилинган АТБ Туронбанк Навоий вилоят филиали биносида 
хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан моддий рухсатномалар ҳисобини 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


41
юритиш китоби билан ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар билан тўлиқ 
исботланади. 
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Файзиев Рустам 
Ҳикматуллоевичнинг айбда қайд этилган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, 
б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб 
ҳисоблайди. 
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи БББнинг айбда қайд 
этилган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-
қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” банди ва 228-моддаси 3-қисми 
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 
Бироқ, суд судланувчи Файзиев Рустам Ҳикматуллоевичнинг жиноий 
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 192
11
-моддаси 2-қисми “а” 
банди билан, судланувчи БББларнинг жиноий ҳаракатлари ЖКнинг 28,192
11
-
моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб 
ҳисоблайди. 
Жумладан, тергов органи томонидан ХХХ “Файз келажак пойдевори” ХК 
иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, нодавлат тижорат ташкилотида 
мансабдор шахс бўлган ҳолда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жиноий 
шериги БББ билан бирга Навбаҳор тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида 
лимончилик фаолияти билан шуғулланиш учун ташкил этилаётган 50 гектар ер 
майдонида иссиқхоналар қуриш учун банк томонидан “Навоий агро лимон” 
МЧЖга 650 млн. сўм, “Темурбек Хушнудбек Равнақи” МЧЖ, “Фарзона 
лимонлари” МЧЖ, “Дилором ая барҳаёт” МЧЖ, “Исломбек-Асадбек” МЧЖ, 
“Агро Навбахор” МЧЖ, “Смарт лимон” МЧЖ, “Назир бобо келажаги” МЧЖ ва 
ўзига тегишли “Файз келажак пойдевори” ХКларнинг ҳар бирига 600 млн. 
сўмдан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига иссиқхоналар қуриб 
бериш ҳақида 04.08.2020 йил, 24.08.2020 йил, 28.08.2020 йил ва 15.09.2020 йилда 
пудрат шартномалар тузилишига эришиб, мазкур кредит маблағларини бир 
қисмини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиб, иссиқхоналарни 
пудрат шартномаларида кўрсатилган аванс тўловлари ўтказиб берилгандан сўнг 40 
кунлик муддатда қуриб битказмасдан, сифатсиз қурилиш ишларини амалга 
ошириб, фойдаланишга топширмасдан келаётганлиги оқибатида, ажратилган 
кредит гаров таъминотисиз қолишига ҳамда банк томонидан “Фарзона лимонлари” 
МЧЖга 73 млн. 930 минг сўмлик, “Темурбек Хушнудбек Равнақи” МЧЖга 75 
млн. 70 минг сўмлик, “Агро Навбаҳор” МЧЖга 73 млн. 800 минг сўмлик, “Смарт 
лимон” МЧЖда 74 млн. 530 минг сўмлик, “Дилором ая барҳаёт” МЧЖга 75 млн. 
250 минг сўмлик, “Исломбек-Асадбек” МЧЖга 74 млн. 380 минг сўмлик, 
“Навоий агро лимон” МЧЖда 82 млн. 680 минг сўмлик, “Назир бобо келажаги” 
МЧЖда 72 млн. 850 минг сўмлик, “Файз келажаги пойдевори” ХКда 73 млн. 690 
минг сўмлик жами 676 млн. 180 минг сўмлик кредит фоиз қарздорликлари 
ҳисобланиб, ушбу маблағлар ундирилмаслиги натижасида АТБ “Туронбанк” 
Навоий вилоят филиали ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликда судланувчи 
ХХХ ЖКнинг 192
11
-моддаси 2-қисми “а” банди билан, судланувчи БББ ЖКнинг 
28,192
11
-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


42
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 май 
кунидаги 4-сонли “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни 
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари 
ҳақида”ги Қарорининг 7-бандида, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли 
билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг иккинчи 
қисми диспозициясида алоҳида квалификация белгиси сифатида назарда 
тутилганлиги сабабли, мансабдор шахснинг бундай хатти-ҳаракатлари, агар 
айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК 192
11
 ёки 
205-моддаси билан қўшимча квалификация қилинмаслиги ҳақида тушунтириш 
берилган.
Судланувчи ХХХ ва БББлар тергов органи томонидан бир гуруҳ бўлиб, 
олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида 
бўлган ўзганинг жами 1.206.166.364 сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкини 
ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликда Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланганлар. 
Судланувчи ХХХ ва БББларнинг қасддан содир қилган жиноятлари 
оқибатида келиб чиққан кредит фоиз қарздорликлари тегишли тартибда 
фуқаролик ёки иқтисодий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилиниши 
лозим. 
Юқоридагиларга кўра, суд судланувчи ХХХнинг жиноий ҳаракатлари 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 192
11
-моддаси 2-қисми “а” банди билан, 
судланувчи БББнинг жиноий ҳаракатлари ЖКнинг 28,192
11
-моддаси 2-қисми “а” 
банди билан қўшимча квалификация қилинганлиги сабабли, уларнинг айб 
зиммасидан ушбу моддаларни чиқаришни лозим деб топади.
Суд, судланувчи ХХХ, БББ ва уларнинг ҳимоячиларининг тергов органи 
томонидан судланувчилар ноҳақдан айблангани, уларнинг ҳеч қандай айби 
йўқлиги, жиноий тил бириктирганлик ҳолати мавжуд эмаслиги, ХХХ ва 
БББларга нисбатан ишни тугатиб оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги важларини 
танқидий баҳолаб, уларнинг айбини исботловчи далиллар юқорида суд ҳукмида 
кўрсатилган судланувчиларнинг бир-бирига нисбатан берган кўрсатувлари, 
фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, сўроқ қилиш ва 
юзлаштириш баённомалари, ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа инкор 
этиб бўлмайдиган далиллар билан исботланганлиги боис, уларнинг важларини 
ишончга сазовор эмас деб ҳисоблашни лозим топди. 
Шунингдек, судланувчилар ва ҳимоячиларнинг “Файз келажак пойдевори” 
хусусий корхонаси томонидан 9 та тадбиркорлик субъектларида бажарилган 
ишлар юзасидан қайта назорат ўлчови ўтказиш ва таббий офат натижасида 
шамолда учиб кетган плёнкаларни ва уларни ўрнатиш ҳаражатларини ҳисобга 
олиш ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди, чунки дастлабки тергов 
жараёнида тўлиқ назорат ўлчови ўтказилган бўлиб, бугунги кунда қайта 
ўтказишга эҳтиёж мавжуд эмас, плёнкалар ўрнатилганлигини ва уларни ўрнатиш 
ҳаражатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам мавжуд эмас, ишда тўпланган 
ҳужжатлар ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувларига асосан 
иссиқхоналарда ишлар сифатсиз бажарилиб ҳозирги вақтда иссиқхоналар 
яроқсиз ҳолатда.
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


43
Суд, судланувчи ХХХнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига баҳо 
бериб, унинг шахсини, оиласида ягона боқувчи бўлиб, қарамоғида 5 нафар вояга 
етмаган фарзанди борлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, 
жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир этганлигини ва муқаддам 
судланганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. 
Суд, судланувчи БББнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига баҳо бериб, 
унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини ва оилали бўлиб, қарамоғида 3 
нафар фарзандлари борлигини, оилавий аҳволини жазони енгиллаштирувчи 
ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганлигини жазони 
оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблайди. 
Суд, судланувчи ХХХга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги 
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарори 4-банди яъни “иш бўйича ҳукм иш 
материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан 
кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча 
ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб 
чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош 
қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ 
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши 
лозим”-деган ва 28-бандида яъни “ҳукм чиқаришда уларнинг жазо 
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя 
қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири 
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир 
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг 
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир 
чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин”-деган,
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 
февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида яъни “Жиноят кодексининг 8, 54-
моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал 
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, 
айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”-деган ҳамда жиноят оқибатида етказилган 
зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиш билан биргаликда, содир этган 
жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олиб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 май кунидаги 
“Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги 
жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли 
Қарорининг 9-бандидаги “Судлар шунга эътибор беришлари керакки, Жиноят 
кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд 
бўлиб, унга кўра: ЖК 167, 168, 170, 184-моддаларида назарда тутилган 
жиноятлар учун-жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган 
тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг 
қўлланилиши истисно этилади”-деган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо 
тайинлаш 
амалиёти 
тўғрисида”ги 
1-сонли 
Қарорининг 
раҳбарий 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


44
тушунтиришларига риоя қилиб, судланувчи ХХХ айбланган ЖКнинг 167-
моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми ва 3-қисмлари санкциясида назарда 
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 59,61-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли 
билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, унинг 
илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини 
ўтаб чиққанлигини, судланганлик ҳолати тугалланмаганлигини инобатга олиб 
жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттиришни белгилашни, тадбиркорлик 
субъекти эканлигини инобатга олиб ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни 
лозим деб топди. 
Суд, судланувчи БББга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги 
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарори 4-банди яъни “иш бўйича ҳукм иш 
материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан 
кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча 
ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб 
чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош 
қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ 
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши 
лозим”-деган ва 28-бандида яъни “ҳукм чиқаришда уларнинг жазо 
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя 
қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири 
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир 
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг 
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир 
чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин”-деган,
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 
февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида яъни “Жиноят кодексининг 8, 54-
моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал 
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, 
айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”-деган ҳамда жиноят оқибатида етказилган 
зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиш билан биргаликда, содир этган 
жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олиб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 май кунидаги 
“Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги 
жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли 
Қарорининг 9-бандидаги “Судлар шунга эътибор беришлари керакки, Жиноят 
кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд 
бўлиб, унга кўра: ЖК 167, 168, 170, 184-моддаларида назарда тутилган 
жиноятлар учун-жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган 
тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг 
қўлланилиши истисно этилади”-деган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


45
тайинлаш 
амалиёти 
тўғрисида”ги 
1-сонли 
Қарорининг 
раҳбарий 
тушунтиришларига риоя қилиб, судланувчи БББ айбланган ЖКнинг 167-
моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми ва 3-қисмлари санкциясида назарда 
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 59,61-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли 
билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, судланувчи 
БББ ушбу жиноятни иш фаолияти ва хизмат мавқеи билан бевосита боғлиқ 
бўлган ҳолда содир этганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, қўшимча жазо тариқасида, банк тизимида муайян 
ҳуқуқдан яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш 
ҳуқуқидан маҳрум қилишликни, жазони умумий тартибли колонияларда 
ўтаттиришни белгилашни лозим деб топди. 
Шунингдек, суд иш бўйича етказилган моддий зарарларни қоплаш 
масаласини муҳокама қилиб, судланувчи БББ томонидан етказилган зарарни 
қоплаш учун Навоий вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига 
топширилган 20.000.000 сўм пулларни “Туронбанк” АТБ Навоий вилоят 
филиалига ўтказишни, судланувчи БББ ва Х.Файзиевлардан солидар тартибда 
“Туронбанк” АТБ Навоий вилоят филиалига улар томонидан етказилган 
зарарнинг қолган қисмини яъни 1.186.166.364 сўмни ундиришни белгилашни 
лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, ашёвий далил деб эътироф этилган жиноят ишига 
бевосита алоқадор бўлган аудиоёзувлар кўчирилган жами 15 дона ДВД ва СД 
дисклар, 2 дона нақд пул чеклари ва моддий қимматликларни рўйхатга олиш 
китоби ҳамда 1 та конвертга жойлаштирилган тўлов топшириқномалари ва нақд 
пул чекларини иш ҳужжатлари билан бирга сақлашни;
ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган, 
Навоий вилоят прокуратурасининг ашёвий далилларни сақлаш хонасида 
сақланаётган судланувчи БББга тегишли бўлган “Аvtech” русумли компьютер ва 
“Artel” русумли телефон аппаратларини судланувчи БББнинг отаси 
И.Мадалиевга, судланувчи ХХХга тегишли бўлган “Samsung” русумли телефон 
аппаратини ХХХнинг отаси Х.Файзиевга қайтаришни белгилашни; 
иш бўйича ёзма далиллар деб эътироф этилган ҳужжатларни жиноят ишига 
қўшилганини инобатга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 
463, 465-468, 471-473, 476-моддаларини қўллаб, суд 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling