Ўзбекистон республикаси номидан ҳукм


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana19.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1032921
  1   2   3   4   5   6   7


1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
ҲУКМ 
2022 йил сентябрь ойининг 7 куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман 
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ф.А.Рахмановнинг 
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ризақуловнинг котиблигида, тарафлардан давлат 
айбловчиси Нурота туман прокурори ёрдамчиси С.Турдиев, судланувчи ХХХ ва 
унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Иноятов, судланувчи БББ ва унинг ҳимоячиси-
адвокат И.Джураев, ҳимоячи Х.Файзиев, И.Мадалиев ҳамда фуқаровий даъвогар 
Ж.Жаҳоновларнинг иштирокида, судланувчи ХХХва БББларга нисбатан
1-2107-2101/29-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. 
Иш ҳужжатларига кўра: 
Судланувчи: ХХХ (ХХХ) - 
1984 йил 7 декабрь 
куни Навоий вилояти 
Навоий шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон 
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 5 нафар фарзанди бор, 
“Файз келажаги пойдевори” ХКда иш бошқарувчи, 
муқаддам судланган: 
1. жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2012 йил 
4 октябрь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 йил 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 
2. жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2012 йил 
10 декабрь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг
59-моддаси 8-қисмига асосан 9 йил озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси тайинланган; 
3. жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг
2017 йил 14 март кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 
28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59,60-моддалари 
тартибида, 1 йил 9 ой 6 кун ахлоқ тузатиш ишлари ва энг 
кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари миқдорида 10.419.200 
сўм жарима жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича 
Кармана туман судининг 2017 йил 5 октябрь кунги 
ажримига кўра, тўланмаган 8.419.200 сўм жарима жазоси 
ЖКнинг 44-моддасига асосан 4 ой 1 кун ахлоқ тузатиш 
ишлари жазосига алмаштирилиб, ЖКнинг 59,62-моддаси 
тартибида 1 йил 9 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Кармана туман 
судининг 2019 йил 25 январь кунги ажримига кўра, 
ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 4 ой 27 кун 
ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари 
шартли озод қилинган, 
Кармана тумани “Саховат” кўчаси 
34-уйда яшаган, 
иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги 
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2022 йил 18 апрель кунидан 
қамоқда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини 2022 йил 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


2
1 июль куни олган, сўзидан соғлиғи яхши, судга жавоб бера 
олади, соғлом, 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
192
11
-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва
228-моддаси 3-қисми билан айбланган. 
Судланувчи: БББ (БББ) - 
1985 йил 18 
августда Навоий вилояти Навоий 
шаҳрида туғилган, маълумоти олий, судланмаган, оилали, 
3 нафар фарзанди бор, 
“Тенгебанк” АТБ Навоий банк 
хизматлари маркази бошлиғи (2020 йил январдан 2021 йил 
май ойига қадар “Туронбанк” АТБ Навоий вилоят филиали 
Нурафшон банк хизматлари маркази бошлиғи лавозимда 
ишлаган), Навоий шаҳар Қурилиш кўчаси 9-уй
76-хонадонда 
яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” 
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2022 йил 25 апрель 
кунидан қамоқда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини 
2022 йил 1 июль куни олган, сўзидан соғлиғи яхши, судга 
жавоб бера олади, соғлом, 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
28,192
11
-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 
228-моддаси 3-қисми билан айбланган. 
Суд, судланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини 
эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган 
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни, 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling