Ўзбекистон республикаси номидан ҳукм


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana19.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1032921
1   2   3   4   5   6   7
Ҳ У К М Қ И Л Д И : 
Судланувчи ХХХ (ХХХ) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 
3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-
қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин. 
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди 
билан 6 (олти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинлансин.
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


46
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари 
билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига 
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан иш 
ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб 
қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Судланувчи Файзиев Рустам Хикматуллоевичга Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш 
йўли билан узил-кесил 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинлансин.
Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгилансин ва жазони 
ўташ муддати 2022 йил 18 апрель кунидан бошлаб ҳисоблансин. 
Судланувчи Файзиев Рустам Хикматуллоевичга нисбатан қўлланилган 
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича ўзгаришсиз қолдирилсин. 
Судланувчи БББ (БББ) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-
қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида 
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин. 
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди 
билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муайян ҳуқуқдан, яъни банк 
тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш 
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари 
билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига 
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан иш 
ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб 
қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. 
Судланувчи БББга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари 
тартибида тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 2 (икки) 
йил муайян ҳуқуқдан, яъни банк тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик 
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, узил-кесил 6 (олти) йил 6 
(олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгилансин ва жазони 
ўташ муддати 2022 йил 25 апрель кунидан бошлаб ҳисоблансин. 
Судланувчи БББга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги 
эҳтиёт чораси аслича ўзгаришсиз қолдирилсин. 
Судланувчи БББ томонидан етказилган зарарни қоплаш учун Навоий 
вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 20.000.000 сўм 
пуллар “Туронбанк” АТБ Навоий вилоят филиалига ўтказилсин. 
Судланувчи БББ ва Х.Файзиевлардан солидар тартибда “Туронбанк” АТБ 
Навоий вилоят филиалига етказилган 1.186.166.364 зарар ундирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган жиноят ишига бевосита алоқадор 
бўлган аудиоёзувлар кўчирилган жами 15 дона ДВД ва СД дисклар, 2 дона нақд 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29


47
пул чеклари ва моддий қимматликларни рўйхатга олиш китоби ҳамда 1 та 
конвертга жойлаштирилган тўлов топшириқномалари ва нақд пул чеклари иш 
ҳужжатлари билан бирга сақлансин. 
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган, 
Навоий вилоят прокуратурасининг ашёвий далилларни сақлаш хонасида 
сақланаётган судланувчи БББга тегишли бўлган “Аvtech” русумли компьютер ва 
“Artel” русумли телефон аппаратлари судланувчи БББнинг отаси И.Мадалиевга, 
судланувчи ХХХга тегишли бўлган “Samsung” русумли телефон аппарати 
ХХХнинг отаси Х.Файзиевга қайтарилсин. 
Иш бўйича ёзма далиллар деб эътироф этилган ҳужжатлар жиноят ишига 
қўшилгани инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози томонлар йигирма кунлик муддат ичида, маҳкум ва 
фуқаровий даъвогар ҳукм нусхасини олгандан сўнг шу муддат ичида Навоий 
вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёки 
апелляция протести бериш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. 
Раислик қилувчи судья:
(имзо) 
Ф.А.Рахманов 
“Аслига тўғри” 
 
 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.09.2022
1-2107-2201/29

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling