Ўзбекистон Республикаси номидан


Маъсул судья: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana27.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1132871
1   2
Bog'liq
Йўлдошев Х ва бошкалар 167 ч3 ва бош хукми

Маъсул судья: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович
104
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 01.04.2022
1-1901-2202/38

Document Outline

  • А.Аллабердиев “Акбар Анвар Келажак» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиб, нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўлгани ҳолда, Жарқўрғон туман автомобиль йўллари унитар корхонаси директори Чаққонов Бахтиёр Темирович ва корхона бош ҳисобчиси Бердиев Даврон Рўзиевичлар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, улар билан бир гуруҳга бирлашиб, Б.Чаққонов ва Д.Бердиевларни “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга ноқонуний пулларни тўлатишга қизиқтириб, улар томондан Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига гўёки мазкур МЧЖ томонидан 2019 йилнинг март ойида Қумқурғон туманида жойлашган 4Р105 а/й 76 км Полвонтош кўпригида таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ва бажарилган ишлар учун 100.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 01.03.2019 йилдаги 17-сонли ва 30.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 12.03.2019 йилдаги 19-сонли сўровномаларни юбориши орқали, жами 130.000.000 сўм пулларни мазкур МЧЖнинг ҳисоб рақамига тўланишига эришиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
  • Бундан ташқари, А.Р.Аллабердиев ўзининг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмаганлигидан фойдаланиб, қасддан такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, Жарқўрғон ТЙФУК директори Б.Т.Чаққонов билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб, Б.Т.Чаққоновнинг топшириғи билан унга Жарқўрғон ТЙФУК ходимлари А.Исаев, М.Тўхлиев ва Ж.Хўжагелдиевлар томонидан 2019 йил давомида берилган 181,088 тонна умумий қиймати 600.181.804 сўмлик 60/90 маркали битум БНД, 3059 м3 умумий қиймати 172.204.451 сўмлик 5х20 маркали шебень, 887 м3 умумий қиймати 42.551.874 сўмлик қум, 3828 м3 умумий қимайти 39.878.190 сўмлик қум-шағал аралашмаси, жами бўлиб 854.816.319 сўмлик маҳсулотларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, ушбу жиноятини яшириш мақсадида 2021 йилнинг ёз ойларида А.Исаев, М.Тўхлиев ва Ж.Хўжагелдиевларга алдов йўли билан гўёки ушбу махсулотлардан фойдаланган ҳолда давал хом ашё шартномаси асосида Жарқўрғон ТЙФУКга 3394,850 тонна иссиқ асфальт етказиб берилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган юк хати ҳисоб-фактураларини ва 2019 йил учун ҳисобот реестрларини сохталаштириб, уларга имзолатиб, дастлабки терговни чалғитиш мақсадида ушбу ҳужжатларни терговга тақдим қилиб, жами 854.816.319 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
  • Судланувчи Бердиев Даврон Ризаевич 2017 йил 9 октябрдан 2020 йил 1 июнга қадар Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра пул маблағлари ва моддий бойликлар ноқонуний сарфланиши, молиявий ва хўжалик қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, иш ҳақи фонди сарфлаш бўйича ваколатлари юклатилган мансабдор шахс бўлган ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, корхона директори Чаққонов Бахтиёр Темирович билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб 2018-2020 йилларда ўзига 37.518.711 сўм, Б.Т.Чаққоновга 3.887.810 сўм ва корхона бошқа ходимларига қонунга хилоф равишда ишламаган кунлари учун жами 104.734.537 сўм ортиқча иш ҳақи хисоблаб ва ихтиёрида бўлган пулларни ноқонуний тўлаб, бюджет маблағларини қасддан ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
  • Шунингдек, Д.Р.Бердиев ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, қасддан такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, корхона директори Чаққонов Бахтиёр Темирович ва “Акбар Анвар Келажак» МЧЖ директори Аллабердиев Акбар Раимовичлар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, улар билан бир гуруҳга бирлашиб, мазкур МЧЖ билан ишлар бажарилганлиги тўғрисида бирон-бир ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмаса-да, Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга ассосиз равишда пулларни тўлаш мақсадида, гўёки 2019 йилнинг март ойида мазкур МЧЖ томонидан Қумқурғон туманида жойлашган 4Р105 а/й 76 км Полвонтош кўпригида таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ва бажарилган ишлар учун уларга 100.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 01.03.2019 йилдаги 17-сонли ва 30.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 12.03.2019 йилдаги 19-сонли расмий ҳужжат ҳисобланган сўровномаларни қонунга хилоф равишда сохталаштириб ва юбориб, “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга пулларнинг ноқонунй равишда тўланишига эришиб, жами 130.000.000 сўм бюджет маблағларини такроран ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
  • Судланувчи Чаққонов Бахтиёр Темирович 2018 йил 5 январдан 2020 йил 22 январга қадар Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра пул маблағлари ва моддий бойликлар ноқонуний сарфланиши, иш ҳақи фондини сарфлаш бўйича ваколатли мансабдор шахс бўлган ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, корхона бош ҳисобчиси Бердиев Даврон Рўзиевич билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб 2018-2020 йилларда Д.Р.Бердиевга 37.518.711 сўм, ўзига 3.887.810 сўм ва корхона бошқа ходимларига қонунга хилоф равишда ишламаган кунлари учун жами 96.908.329 сўм ортиқча иш ҳақи пулларини ноқонуний тўлаб, бюджет маблағларини қасддан ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
  • Шунингдек, Б.Чаққонов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом этиб, қасддан такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, корхона бош ҳисобчиси Бердиев Даврон Рўзиевич ва “Акбар Анвар Келажак» МЧЖ директори Аллабердиев Акбар Раимовичлар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, улар билан бир гуруҳга бирлашиб, мазкур МЧЖ билан ишлар бажарилганлиги тўғрисида бирон-бир ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмасада, Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга ассосиз равишда пулларни тўлаш мақсадида, гўёки 2019 йилнинг март ойида мазкур МЧЖ томонидан Қумқурғон туманида жойлашган 4Р105 а/й 76 км Полвонтош кўпригида таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ва бажарилган ишлар учун уларга 100.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 01.03.2019 йилдаги 17-сонли ва 30.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 12.03.2019 йилдаги 19-сонли сўровномаларни қонунга хилоф равишда сохталаштириб ва юбориб, “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга пулларнинг ноқонунй равишда тўланишига эришиб, жами 130.000.000 сўм бюджет маблағларини такроран ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
  • Бундан ташқари, Б.Чаққонов мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, “Акбар Анвар Келажак» МЧЖ директори Аллабердиев Акбар Раимович билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб, корхона мол-мулкини ўзлаштириш мақсадида, Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари А.Исаев, М.Тўхлиев ва Ж.Хўжагелдиевларга “Акбар Анвар Келажак» МЧЖга 2019 йил давомида 181,088 тонна умумий қиймати 600.181.804 сўмлик 60/90 маркали битум БНД, 3059 м3 умумий қиймати 172.204.451 сўмлик 5х20 маркали шебень, 887 м3 умумий қиймати 42.551.874 сўмлик қум, 3828 м3 умумий қиймати 39.878.190 сўмлик қум-шағал аралашмаси, жами бўлиб 854.816.319 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш ҳақида топшириқ бериб, ушбу маҳсулотларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, ушбу жиноятини яшириш мақсадида А.Р.Аллабердиев 2021 йилнинг ёз ойларида А.Исаев, М.Тўхлиев ва Ж.Хўжагелдиевларга алдов йўли билан гўёки ушбу махсулотлардан фойдаланган ҳолда давал хом ашё шартномаси асосида Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига 3394,850 тонна иссиқ асфальт етказиб берилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган юк хати ҳисоб-фактураларини ва 2019 йил учун ҳисобот реестрларини сохталаштириб, уларга имзолатиб, дастлабки терговни чалғитиш мақсадида ушбу ҳужжатларни терговга тақдим қилиб, жами 854.816.319 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
  • Шунингдек, Б.Чаққонов мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш мақсадида норасман ўзи бошқарган “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси ва Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида мазкур корхона манфаатларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонунининг 21-моддасига зид равишда, 2019 йил 2 январдаги ва 2019 йил 25 апрелдаги “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонасидан “Shaanxi” русумли 01 938 WDA давлат рақамли (2019 йилнинг май ойида 75 133 VAA давлат рақамига алмаштирилган) автосамосвални ижарага олиш ҳақида хўжалик шартномаларини корхонанинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширтирмасдан тузиб ва имзолаб, гўёки ушбу автосамосвал 2019 йил давомида Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ижарага олиниб ишлатилганлиги ҳақида ҳисоб варақ-фактураларни ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиққан ҳолда, қонунга хилоф равишда ўзи имзолаб, ушбу пулларга ноқонуний эгалик қилиш мақсадида 2021 йилнинг 5 февраль куни Термиз туманлараро ҳакамлик судига “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси номидан даъво аризасини киритиб, судга ушбу сохта ҳужжатларни тақдим этиб, мазкур суд томонидан “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси фойдасига ҳал қилув қарорини чиқаришга эришиб, жами 300.000.000 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
  • Гувоҳ Турдиев Баҳодир Сурхондарё вилоят автомобиллар йўллари ҳудудий бош бошқармаси бош ҳисобчиси вазифасида ишлашлиги, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарининг бухгалтерия ишлари бош бошқармасида амалга оширилиши, ҳар бир унитар корхоналар учун алоҳида ҳисоб рақам юритилиши, Жарқўрғон туман автомобиль йўллари унитар корхонаси ўтказилган текширишда корхона томонидан вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига “Акбар Анвар Келажак» МЧЖ Қумқурғон туманида жойлашган 4Р105 а/й 76 км Полвонтош кўпригида таъмирлаш ишларини бажарганлиги ва бажарилган ишлар учун 100.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 01.03.2019 йилдаги 17-сонли ва 30.000.000 сўм пулларни ўтказиш ҳақида 12.03.2019 йилдаги 19-сонли электрон тарзда сўровномалар юборилганлиги, ушбу сўровномаларга асосан МЧЖга жами 130.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги аниқланганлиги, сўровларнинг асл нусхалари Жарқўнғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланиб, корхонанинг ўзида сақланиш лозимлиги, лекин текшириш вақтида сўровномаларнинг асл нусхалари топилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
  • А.Исаев, М.Тўхлиев ва Ж.Хўжагелдиевлар давлат иштирокидаги Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ишласалар-да, эгаллаб турган вазифаларига кўра мансабдор шахс ҳисобланмайдилар. Шунингдек, А.Аллабердиев нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси ҳисобланади.
  • ЖКнинг 209-моддаси диспозициясига кўра, ушбу жиноятнинг субъекти тариқасида давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахслари жавобгарликка тортилиши мумкин.
  • Бундай ҳолатда, судланувчи А.Аллабердиевнинг ўзи фойдаланиш мақсадида расмий ҳужжатларни такроран, бир гуруҳ шахс бўлиб қалбакилаштирганлик жиноий ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а, б” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд.
  • Шу сабабли суд А.Аллабердиевнинг ушбу жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 209-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан ЖК 228-моддасининг 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим топди.
  • Тергов органи томонидан Б.Чаққоновга Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси манфаатларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонунининг 21-моддасига зид равишда, корхона ва норасман ўзи бошқарган “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси ўртасида 2019 йил 2 январда ва 2019 йил 25 апрелда “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонасидан “Shaanxi” русумли автосамосвални ижарага олиш ҳақида хўжалик шартномаларини корхонанинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширтирмасдан тузиб, уларни имзолаб, гўёки ушбу автосамосвал 2019 йил давомида Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ижарага олиниб ишлатилганлиги ҳақида ҳисоб варақ-фактураларни 2021 йилнинг 05 февраль куни Термиз туманлараро ҳакамлик судига “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси номидан даъво аризасини киритиб, судга ушбу сохта ҳужжатларни тақдим этиб, мазкур суд томонидан “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси фойдасига ҳал қилув қарорини чиқаришга эришиб, жами 300.000.000 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айб қўйилган бўлсада, унинг ушбу ҳаракатини мансаб ваколатидан четга чиқиш жинояти сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ҳам квалификация қилиб, хатоликка йўл қўйилган.
  • Ваҳоланки, Б.Чаққонов Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ҳисобланганлиги сабабли корхона номидан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан хўжалик шартномалари тузишга ваколатли бўлган. Шунга кўра, Б.Чаққановнинг корхона номидан “Зангибон Қўрғон” хусусий корхонаси билан хўжалик шартномаси тузишда шартнома лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонунининг 21-моддаси талабига кўра корхонанинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан шартнома лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширтирмасдан имзолаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлик ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ҳам квалификация қилиб, жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.
  • Шу боисдан, суд Б.Чаққановнинг зиммасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “а” бандини ортиқча қўйилган айб сифатида чиқаришни лозим топди.
  • Суд жиноят оқибатида етказилган зарарларнинг қопланиши масаласини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди:
  • Судланувчи Х.Йўлдошев томонидан зарарни қоплаш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига жами 277.000.000 сўм пул маблағлари тўланган.
  • Судланувчи А.Аллабердиев томонидан етказилган зарарни қоплаш учун “Какайди сардорлари” хусусий корхонаси ҳисоб рақамидан Сурхондарё вилоят Прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига 600.000.000 сўм, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 1.561.000.000 сўм, жами 2.161.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказилган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling