Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 0.66 Mb.
bet16/43
Sana19.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1365480
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
Proektiv metodikalar

Рангни танлаш
Субъект рангни қанчалик узоқ, ишончсизлик ва қийинлик билан танласа, шахсдаги бузилишлар эҳтимоли шунчалик кўп бўлади.
Қора ранг - тортинчоқлик, чўчишлик.
Яшил ранг - хавфсизлик ҳиссига эҳтиёж, ўзини хавфдан асраш. Бунда дарахт барглари ва уй томи яшил рангда бўлиши унчалик аҳамиятга эга эмас.
Тўқ сариқ (зарғалдоқ) ранг - сезувчанлик ва душманлик комбинацияси.
Тўқ қизил ранг - ҳокимиятга кучли интилиш эҳтиёжи.
Қизил ранг - кучли сезувчанлик. Атрофдагилардан илиқлик сезиш эҳтиёжи.
Сариқ ранг - кучли душманчиликнинг белгиси.
Умумий кўриниш
Расм варақнинг четига жойлашган бўлса — хавфсираш, ишончсизлик ҳисси. Кўпинча бундай жойлашиш муайян вақтни билдиради:
а) ўнг томон – келажак, чап – ўтмиш;
б) хона ёки унда доимий яшовчиларни олдиндан белгилаб қўйилиши билан боғлиқ.
в) кечинмалар моҳиятини кўрсатади: чап томон – эмоционал, ўнг томон – интеллектуал.
Манзара
Пастдан юқорига назар ташлаш - субъектнинг инкор этилганлиги, четга суриб кўйилганлик, уйда тан олинмаганлик ёки субъект ўз уйига нисбатан эҳтиёж сезади ва бунга эришиш имконияти йўқ деб ҳисоблайди.
Манзара, расм узоқда акс эттирилган бўлса конвенционал жамиятдан четга чиқиш истаги, ажралиб қолиш, рад этилиш ҳисси. Агар индивид уйнинг бир учини тўғри чизиб, бошқа тарафида том ва деворнинг вертикал чизиқларини акс эттирса, келажакдан чўчиш (ўнг тараф) ёки ўтмишни унутиш истаги (чап томон)ни билдиради.
Уч ёқлама манзара (субъект 4 та алоҳида девор расмини чизса) - бу атрофдагиларнииг ўзи ҳақидаги фикрлари тўғрисиди ҳаддан ортиқ қайғуришини билдиради.
Расмнинг жойлаштирилиши
Расмнинг варақнинг марказидан тепада жойлаштирилганлиги. Расм қанчалик кўп марказнинг тепасида бўлса, у ҳолда шунчалик қуйидагилар эҳтимоли ортади:

    1. субъект ўз максадига эришишда қийинчилик ҳис қилади;

    2. субъект хаёлида қоникиш ҳосил қилишни ёқтиради (ички зўриқиш);

    3. субъект четда туришга мойил.


Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling