Кўкрак устида қовуштирилган қўллар - душманлик, бадгумонлик установкаси.
Қўллар орқада - ён босишни, компромиссга боришни (ҳатто дўстлари билан ҳам) хоҳламаслик. Тажовузкорлик, душманчилик майллари намоён бўлишини назорат қилишга мойиллик.
Узун ва мускулли қўллар - субъект компенсация сифатида жисмоний кучга, мардликка, эпчиликка муҳтож.
Ҳаддан зиёд узун қўллар - ҳаддан ташқари иззат-нафслилик (амбициоз) интилишлари.
Қўллар бўшашган ва эгилувчан - шахслараро муносабатларда яхши мослаша олиш.
Қўллар таранглашган ва танага бирлашиб кетган - лапашанглик, ригидлик.
Қўллар жуда қисқа тасвирланса - интилишнинг мавжуд эмаслиги ноадекватлик ҳисси билан биргаликда.
Қўллар ҳаддан ташқари катта бўлса - ижтимоий муносабатларга яхшироқ мослашишга бўлган кучли эҳтиёж, ноадекватлик ҳисси ва импульсив хатти-ҳаракатга бўлган мойиллик билан бирга келади.
Қўллар мавжуд бўлмаса - интеллект юқори бўлиши билан бир вақтда ноадекватлик ҳисси.
Чап томондаги қўл ёки оёққа урғу берилган бўлса, уларнинг шакли бузиб чизилган бўлса - ижтимоий даражадаги низо.
Эркаклардаги қўл ва оёқларнинг катталиги - қўполлик, дағаллик.
Узун қўллар - нимагадир эришиш хоҳиши.
Охирига бориб нозиклашадиган қўллар ва оёқлар - назокат (аёлларга хослик).
Узун қўллар - нимагадир эришиш, ниманидир қўлга киритиш хоҳиши.
Узун ва нимжон қўллар - боғлиқлик, васийликка эҳтиёж.
Икки тарафга чўзилган, нимадир олаёгган қўллар таскирланса - тобелик, муҳаббат ва боғлиқлик истаги.
Ён тарафга чўзилган қўллар - ижтимоий алоқалардаги қийинчиликдир, тажовузкор импульслар олдидаги қўрқув.
Кучли қўллар - тажовузкорлик, ғайратлилик.
Нозик, нимжон қўллар - эришилган натижадан қониқмаслик ҳисси.
Боксёр кўлқопига ўхшаш қўллар - сиқиб чиқарилган тажовузкорлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |