Шохлар поядан узилиб қолса - хоҳишларга мос келмайдиган воқеликдан қочиш, ундан орзуларга ва ўйинларга қочишга интилиш.
Поя ердан узилиб қолса - ташқи дунё билан алоқаларнинг етишмаслиги, маънавий ҳаёт билан кундалик ҳаётнинг кам боғланганлиги.
Поя очиқ ва япроқлар билан боғланган бўлса - яхши интеллект, яхши ривожланганлик, ўзининг ички дунёсини сақлаб туришга интилиш.
Пастндан чекланган поя - бахтсизликни ҳис қилиш, қўллаб- қувватлашга муҳтожлик.
Пастга қараб йўғонлашиб борадиган поя - ўз даврасида ишончли ҳолатни излаш.
Пастга қараб ингичкалашиб борадиган поя - даврада ўзи хоҳлаган таянчни бермайдиган хавфсизликни сезиш; изоляция ва нотинч оламда ўз Менини мустаҳкамлашга интилиш.
Умумий баландлнк, варақнинг пастки тўртдан бир қисми - боғлиқлик, ўзига ишончнинг етишмаслиги, ҳукмронликка эришиш тўғрисидаги орзулар.
Варақнинг пастки ярмининг ишлатилганлиги - кучли ифодаланмаган боғлиқлик ва журъатсизлик.
Варақнинг тўртдан уч қисмининг ишлатилганлиги - муҳитга яхши мослашганлик.
Тўлиқ ишлатилган варақ - таниқли бўлиш хоҳиши, бошқаларга умид қилмоқ, ўз-ўзини тасдиқлаш.
Варақнинг баландлиги (варақ 8 та қисмга бўлинади):
1/8 - рефлексия ва назоратнинг етишмаслиги, 4 ёшли болага хос (норма).
1/4 - ўз тажрибасини қайта фикрлаб кўриш ва ўз хатти- ҳаракатларини тормозлаш қобилияти.
3/8 - яхши назорат ва рефлексия.
1/2 - интериоризация, умид, компенсация қилувчи орзулар.
5/8 - жадал маънавий ҳаёт.
6/8 - япроқларнинг баландлиги интеллектуал тараққиёт ва маънавий қизиқишлар билан тўғридан-тўғри боғлиқликда бўлади.
7/8 - барг бутун варақни эгалласа - орзу-умидларга берилиш.
Тасвирлаш усули
Ўткир чўққи:
ҳақиқий ёки фикрдаги хавфдан ҳимояланиш;
бошқаларга таъсир кўрсатиш хоҳиши, ҳужум қилиш ёки чимоялаш, алоқалардаги қийинчиликлар;
норасолик ҳиссини компенсация қилиш хоҳиши, ҳокимиятга интилиш;
тарк этилганлик ҳисси, қаттиқ мавқега эришиш учун хавфсиз бошпана излаш, меҳрибонликка бўлган эҳтиёж.
Do'stlaringiz bilan baham: |