Бир расмда ҳам очиқ ҳам ёпиқ барглар - объективликни излаш.
Ёпиқ япроқлар - ўзининг ички дунёсини болаларча ҳимоялаш.
Ёпиқ зич япроқлар - намоён бўлмайдиган тажовузкорлик.
Япроқларнинг деталлари яхлит қилиб бирлаштирилмаса фикрлашда кам аҳамиятли белгиларни яхлит ҳодиса характеристикаси деб қабул қилиш.
Шохлар поянинг битта қисмидан чиққан бўлса - 7 ёшли бола учун норма ҳисобланадиган ҳимоя излашнинг болаларга хос усули.
Шохлар битта йўналишда чизилса - воқеликдаги ёқимсиз нарсалардан қочиш, уни ўзгартириш ва безаш.
Йўғон шохлар - воқеликни яхши фарқлаш.
Баргларнинг қинғир-қийшиқлиги - эҳтиёткорлик ва пинҳонийлик.
Тўрсимон барг - ёқимсиз ҳислардан қочиш.
Нақшга ўхшаган барглар - мулойимлик, жозибадорлик, хушмуомалалик.
Пальма - жойни ўзгартиришга интилиш.
Мажнунтол - ғайрат ва шижоат етишмаслиги, ўтмишга ва болалик тажрибасига қайтиш, қарор қабул қилишдаги қийинчиликлар.
Қорага бўяш, штрихлаш - кескинлик, ташвиш.
Поя
Штрихланган поя - ички хавфсираш, гумонсираш, ташлаб кетилган бўлишдан қўрқув, яширилган тажовузкорлик.
Синдирилган гумбаз шаклидаги поя - онага ўхшаш хоҳиши, ҳамма нарсани унга ўхшаб қилиш, ёки отага ўхшаш интилиш, у билан куч синашиб кўриш, муваффақиятсизлик рефлексияси (ўзини англаш).
Бир чизиқдан иборат поя - нарсаларга реал карашни инкор этиш.
Поя - ингнчка, шох-бутоқлар - йўғон чизиқларда ифодаланган - ўз-ўзини тасдиқлаш ва эркин ҳаракат қилиш имконияти.
Ингичка чизиқ билан ифодаланган барглар - ишонувчанлик, нозик сезгирлик.
Босим билаи чизилган чизиқларда ифодаланган поя - қатъийлик, фаоллик, маҳсулдорлик.
Тўғри чизиқли поя - эпчиллик, топқирлик, хавотирлантирувчи фактларда ушланиб қолмайди.
Қийшиқ чизиқли поя - хавотирланиш ва тўсиқларни бартараф этиш мумкин эмаслиги тўгрисидаги фикрлар билан тормозланган фаоллик.
Do'stlaringiz bilan baham: |