Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Рахмонов Шерзод Толибовичга
Download 14.45 Kb.
|
Рахмонов Ш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Рахмонов Шерзод Толибовичга ТАВСИФНОМА Умумий меҳнат стажи 13 йил. Раҳбар лавозимида 7 йил. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида 2019 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Мард ўғлон” Давлат мукофоти ва “Ўзбекистон белгиси” ҳамда III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланган. Ш.Рахмонов Парламент ваколат доирасида киритиладиган масалалар муҳокамасига жиддий ёндашади. Ҳар бир қонун лойиҳаси кўриб чиқилиш жараёнидаги муҳокамаларда фаол иштирокчиси бўлиб қонун лойиҳалариги фуқаролар манфаатини ҳимоя қиладиган кўплаб таклифлар бериб, Қонунларни қабул қилиш жараёнида доимий иштирок этиб келади. Шу билан бирга Ш.Рахмонов Қонунчилик палатаси томонидан Парламент назоратини амалга оширишда ҳам фаоллик кўрсатган. Ш.Рахмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ёшлар масалалари комиссия аъзоси сифатида кўплаб ёшлар билан доимий равишда учрашувлар ўтказиб келади. У Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини ташкил этишда қатнашган. Ш.Рахмонов фаолияти давомида ҳудудларда аҳоли билан 220 ортиқ учрашувлар ўтказиб фуқаролар томонидан кўтарилган кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этилишида доимий иштирокчига айланган. У ҳудудларда аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларга асосан тегишли мутасаддиларга Депутат сўрови юбориш орқали Бухоро вилояти, Пешку туманидаги Қорақалпоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 та мактабгача таълим муассаса қурилиши ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал этишда ташаббус кўрсатган. Ш.Рахмонов 2020 йилда Бухоро вилояти, Олот туманида содир булган табиий офат натижасида жабирланган аҳолини кўллаб-қуввтлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томон амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштиришда ҳамда Мамлакатимизда карантин жорий қилинган даврида аҳоли учун озиқ овқaт хавфсизлигини таъминлашда бозорларда нарх наволларнинг барқарор бўлишида назорат тадбирларини оширишда ҳам фаол бўлган. Ш.Рахмонов жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш жараёнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг кўплаб сессияларида парламаент томонидан ўрганиш якунларини муҳокама қилишда иштирок этган. У оммавий ахборот воситаларида 170 дан ортиқ мақола ва интервьюлар эълон қилган. Ш.Рахмонов давлат ва жамият бошқаруви соҳасида чуқур билимга эга ҳамда мамлакатимиз равнақига равнақ қўшадиган, иқтисодиётини юксалтиришга асос бўладиган ишларни амалга оширувчи иқтидорли мутахасис бўлиб, ҳар бир масалани ҳал этилишида маъсулят билан ёндашади. У меҳнатсевар, очиқ кўнгил, киришувчан ва тўғри сўзлиги билан партиядошлари ва Қонунчилик палатаси депутаталик корпуси орасида обрў эътиборга эга. Ш.Рахмонов мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун моҳиятини аҳоли орасида тушунтириш ишларини фаол олиб боради. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Download 14.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling