Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга ҳамда
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 156-модда. Дивидендлар ва фоизларга солиқ солишнинг ўзига хос
- 157-модда. Оддий ширкат шартномаси шерикларига
26-боб. Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга ҳамдаоддий ширкат иштирокчиларининг даромадларига солиқсолишнинг ўзига хос хусусиятлари156-модда. Дивидендлар ва фоизларга солиқ солишнинг ўзига хосхусусиятлариДивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинчалик бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасида илгари тўлов манбаида солиқ солинган дивидендлар ва фоизларни олган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари уларни жами даромаддан чегириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кредит ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки ушбу Кодексда белгиланган тартибда кредит ташкилотида солиқ солинади. Худди шундай тартиб мол-мулкни лизингга беришда лизинг берувчига тўланадиган фоизли даромадларга ҳам татбиқ этилади. Юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўз инвестиция портфелида турган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларидан дивидендлар шаклида олинган даромадларига солиқ солинмайди. 157-модда. Оддий ширкат шартномаси шерикларига(иштирокчиларига) солиқ солишУшбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромад бошқа даромадлар таркибида жами даромадга киритилади ва унга ушбу бўлимга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиниши лозим. Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилганда ва мол-мулк ушбу шартнома шерикларига (иштирокчиларига) қайтарилганда: оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан бошланғич қўйилма доирасида олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар тарзидаги тушумлар, унинг улуши шартнома шерикларининг (иштирокчиларининг) умумий мулкидаги мол-мулкдан ажратилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат шеригининг (иштирокчисининг) даромадлари таркибига киритилмайди; қайтарилаётган мол-мулк қиймати билан бу мол-мулкнинг илгари оддий ширкат шартномаси бўйича топширилган қиймати ўртасидаги салбий фарқ солиқ солиш мақсадлари учун зарар деб эътироф этилмайди ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling