152-модда. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари даромадларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг даромадларига ушбу Кодекснинг 130 ва 132-моддаларида назарда тутилган даромадлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинадиган, қуйидагича аниқланадиган даромадлар:
қимматли қоғозлар, бундан қарз қимматли қоғозлари (облигациялар, депозит сертификатлари) мустасно, ва иштирок этиш улуши бўйича – реализация қилиш қиймати ва олиш қиймати (ҳисса) ўртасидаги ижобий фарқ сифатида;
қарз қимматли қоғозлари бўйича – реализация қилиш қиймати билан реализация қилиш санасидаги дисконт амортизацияси ва (ёки) мукофот инобатга олинган ҳолда олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида;
2) қимматли қоғозлар бозорида воситачилик ва бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
3) мижозларнинг маблағларидан фойдаланишдан юзага келадиган даромаднинг бир қисми;
4) депозитар хизматлар, шу жумладан қимматли қоғозлар тўғрисида ахборот тақдим этиш, депо ҳисобварағини юритиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
5) қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
6) қимматли қоғозлар билан биржада ва биржадан ташқарида савдоларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
7) ҳисоб-китоб-клиринг фаолияти бўйича даромадлар;
8) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган инвестиция активларини бошқариш бўйича даромадлар;
9) қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
10) бошқа даромадлар.
иштирокчиларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142–146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) тегишли лицензияга эга бўлган савдони ташкил этувчиларга бадаллар тарзида тўланадиган харажатлар;
2) профессионал фаолиятни амалга ошириш муносабати билан пайдо бўладиган савдо қилиш жойларини сақлаб туриш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
3) қимматли қоғозлар муомаласи ва уларни ҳисобга олиш билан боғлиқ ўзаро электрон алоқани ташкил этиш ҳамда олиб бориш бўйича харажатлар;
4) қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш билан боғлиқ харажатлар;
5) ўз мижозларининг топшириғига биноан акциядорлик жамиятларининг бошқарув органларида иштирок этиш харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |