Ўзбекистон Республикаси Олий Суд раисига


Download 13.85 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi13.85 Kb.
#1477510
Bog'liq
Ariza



Ўзбекистон Республикаси
Олий Суд раисига
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувчисига
Тошкент шаҳар Яшнаобод тумани Авиасозлар мавзеси 28 уй 13 хонадонда яшовчи Умурзаков Мансурбекдан
АРИЗА
Ҳурматли Олий суд раиси!
Ҳурматли Бош прокурор!
Ҳурматли Марказий банк бошқарувчиси!
Мен Умурзаков Мансурбек 2022 йилдан Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институти 1-босқич талабасиман.Институт ётоқхонасида жой йўқлиги учун,ҳозирда Тошкент шаҳар Авиасозлар мавзеси 28 уй 13 хонадонда ижарага тураман.
2009 йил Булоқ боши тумани Қумгузар МФЙ.Буюк келажак кўчасида яшаб,Булоқ боши туманидаги “Дилсевар омади” МЧЖда раҳбар бўлиб ишлаган Юсупов Дилшод Абдувахобович исмли фирибгарнинг гапига кириб ўз номимга Андижон вилояти Хўжаобод тумани Қурилиш банкидан кредит олиб берганман.
2022 йил кредит маблағларини тўламаганлиги учун Д.Юсуповни судга бердим.
Мархамат тумани жиноий ишлар суди уни фирибгарлиги учун кредит қарзларини тўлаш шартлари билан 8 (саккиз) йилга озодликдан махрум қилиш бўйича хукм чиқарди.Лекин Суд хукмига асосан ушбу қарздорликни Д.Юсупов тўлашлиги суд хукмида кўрсатилган ва қатъий белгиланган бўлсада Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд хукмини оддий банк ходимлари бажармаяпти. Бу Қонунга мутлақо зид-ку ёки уларга бундай ноқонуний ишларни бажариш мумкинми? Суд хукмига қарамасдан Андижон вилояти Хўжаобод тумани Қурилиш банк автотўлов қўйиб мени пластик картамдан стипендиямни ечиб олмоқда. Мен ўзи ижарада турган бўлсам,талаба бўлсам катта шаҳарда қандай кун кечира оламан. Катта шаҳарда яшаш хам, ўқишни хам ўз қийинчиликлари бор экан.
Ҳурматли хукумат раҳбарлари!
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга чиқарилган қонунларга (қолаверса суд хукмини бажармаганларга) асосан мени ушбу муаммоимни хал этиб,Андижон вилояти Хўжаобод тумани Қурилиш банкига нисбатан таъсирли амалий чора кўриб мени ушбу муаммодан холос этишингизни сўрайман.

Ушбу муаммо маҳаллий холатда хал этилмади. Республика миқиёсида хал этилмаса шахсан Президентимизга ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилишимга тўғри келади.


Аввалдан миннатдорчилик билдириб.
Умурзақов Мансурбек
“---“--------------------2023 йил
Илова: Суд хукми,Ижро варақаси,паспорт копияси.
Download 13.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling