Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 78.02 Kb.
|
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКОЛОГИК СИЁСАТ КУРС ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс ишининг мақсад ва вазифалари
Курс ишининг объекти. Курс ишининг объекти ғоят хилма-хил бўлиб, улар турли миқёс ва даражадаги экологик-иқтисодий тизимларни ўз ичига
олади. Улар қаторига қуйидагилар киради: давлат дастурларининг, консцепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш сҳемаларининг (тархлари)лойихалари; қурилиш учун ер ажратиш материаллари; лойиҳа олди ва лойиҳа хужжатлари; норматив-техник ва йўриқнома-услубий хужжатларининг лойиҳалари; техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир хужжатлар; турли ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулотда экологик вазият ва экологик офат зоналари материаллари; шаҳарсозлик хужжатлари; махсус хуқуқий режимли объектлар ва бошқалар. Курс ишининг мақсад ва вазифалари сифатида қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: - табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг асосий қонуниятларини билиш асосида экологик экспертизани ўтказишнинг муҳим эканлигини тушунтириш; - экологик экспертизада табиат муҳофазаси тўғрисидаги ва экологик экспертиза тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига қатъий амал қилиш зарурлигини доимо хисобга олишга ўргатиш; - мўлжалланаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинмасдан олдин бундай фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини экологик экспертизадан ўтказганда табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг мураккаблиги, кўп омиллиги, тармоқларнаро ва фанлараро муаммо эканлигини ҳар томонлама ҳисобга олган тадқиқ этиш малакаларини эгаллашга эришиши; - режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг атроф табиий муҳит ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатишини, уларнинг хавфлилик даражасини аниқлаш бўйича экологик экспертиза ўтказганда масаланиэколоогик хавфсизликни ва экологизациялашни таъминлаш зарурати нуқтаи назаридан хал этиш лозимлигини тушунтириш; - экологик экспертиза ўтказишда атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарли ва асослигини аниқлаш принциплари, методлари ва йўлларини билишга ва уларни амалиётда қўллашга ўргатиш; - экологик экспертиза эндиликда шаклланиб бораётган ва тез ривожланаётган фанлар жумласига киради. Унинг асосий қоидалари ва концепциялари табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишга йўналтирилган. Ушбу фан тадқиқотларида экологик экспертиза меҳанизми орқали қуйидаги экологик-иқтисодий муаммолари ечимига асосий эътибор берилади: инсон саломатлиги, экологик мувозанатни сақлаш, экологизациялаш, табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экологик хавфсизлик ва бошқалар. Давлат экологик экспертизаси хулосаси бир томондан амалдаги экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва шу қонунлар асосилаги ҳужжатларга, бошқа томондан экология ва табиатдан фойдаланишнинг кўплаб комплекс қонунлари, қоидалари ва принципларига ва уларнинг эҳтимол тутилаѐтган ҳаракати ва таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади. Шу сабабдан давлат экологик экспертизаси хулосаси энг муҳим якуний ҳужжат сифатила экологик экспертиза фанининг назарияси ва амалиѐтига асосланиб амалга оширилади. Download 78.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling