Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


-расм. Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари


Download 1.02 Mb.
bet10/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

9-расм. Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялариқолдиғидинамикаси(ой давомида ўртача кунлик қолдиқ, млрд. сўм)






Манба: Марказий банк
Шунингдек, ҳукумат операцияларининг III чоракда ҳам умумий ликвидликка оширувчи таъсирининг сақланиб қолиши, пул бозоридаги фоиз ставкалари динамикаси ҳамда банк тизими умумий ликвидлигининг келгуси ойлар учун прогнозидан келиб чиқиб, сентябрь ойида Марказий банк облигациялари қолдиғи лимити 15 трлн. сўмгача ва депозит аукционлари ҳажми бўйича лимит 4 трлн. сўмгача оширилди.
Жорий йилнинг август ойидан бошлаб Марказий банк операцион механизмига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, май- июль ойларида бюджет харажатларининг иқтисодий фаолликни қўллаб- қувватлаш мақсадида сезиларли даражада оширилганлиги банк тизими умумий ликвидлик даражасининг ортишига сабаб бўлиб, банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари даражасига салмоқли таъсирга эга бўлди.



10-расм. Банклараро пул бозорида операциялар ҳажми (млрд. сўм) ва фоиз
ставкалари




Манба: Марказий банк

Банк тизимида ликвидлик таркибий профицитининг ўсиб бориши ҳамда банклараро пул бозоридаги шароитларнинг сезиларли даражада юмшаши кузатилиб, июль ойида ўртача тортилган фоиз ставкалари 8,7 фоизгача пасайган бўлса, август ойидан бошлаб операцион механизмдаги зарурий ўзгартиришлар ҳисобига фоиз ставкаларининг 13 фоизгача кўтарилиши ва фоиз коридори доирасига қайтиши кузатилди (10-расм).


Мазкур ҳолат Марказий банк фоиз коридори таъсирчанлигини ошириш мақсадида овернайт депозит операциялари бўйича лимитларни тўлиқ бекор қилиш ва доимий равишда чекланмаган миқдорда амалга оширишни ҳамда пул-кредит сиёсати инструментларига тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этди.
Хусусан, Марказий банкнинг фоиз коридори ±2 фоиз бандгача кенгайтирилди ва жорий 14 фоизлик асосий ставка шароитида овернайт РЕПО ва СВОП операциялари 16 фоиздан (асосий ставка + 2 фоиз) ва
овернайт депозит операциялари 12 фоиздан (асосий ставка – 2 фоиз) амалга оширилмоқда.
Фоиз коридорининг кенгайтирилиши банкларнинг пул бозоридаги фаоллигининг пастлиги (қатнашувчи банклар сони ва кунлик амалиётлар ҳажмининг камлиги) ва натижада банклар ўртасида умумий ликвидликнинг қайта тақсимланиш самарадорлигининг етарли даражада эмаслиги билан изоҳланади.
Марказий банкнинг олдинги фоиз коридори шароитида (асосий ставкага нисбатан ±1%) банклар учун пул бозорида савдо қилиш қизиқиши 2 фоиз бўлиб, шартномага киришувчи ҳар бир банк учун 1 фоизлик фарқ тўғри келиб, банкларнинг қизиқиши пастроқ эди.
Халқаро амалиётда асосий ставка даражаси нисбатан юқори бўлган давлатларда фоиз коридорининг кенгроқ бўлиши ҳамда инфляция даражасининг мувозанатлашиши ва асосий ставканинг пасайиши билан фоиз коридорининг торайиб бориши кузатилади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling