Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги
Download 1.02 Mb.
|
Javohir G’ulomov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-расм. Инфляция даражаси ва прогнози
- , пул-кредит операциялари ўтказилиш вақтига
- РЕПО, СВОП ва депозит аукционлари
- 5 трлн.
- 10 трлн.
8-расм. Миллий валютадаги кредитлар фоиз ставкалари динамикаси
Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларида ҳам 2020 йилнинг иккинчи ярмидаги пасайиш динамикаси 2021 йил бошидан ўсувчига ўзгариб, қарийб йил давомида сезиларли тебранишларсиз 21-22 фоиз атрофида шаклланди. Ўз навбатида, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг шаклланиши пул маблағларининг нархи – депозитлар бўйича шаклланган фоизлар, банклар томонидан мижозга нисбатан ўрнатиладиган риск учун мукофот, банкларнинг кутилмалари ва бошқа операцион харажатлардан иборат бўлади (7-расм). 2021 йилда шаклланган пул-кредит шароитлари умуман олганда инфляция даражасини мақбуллаштирувчи таъсирга эга бўлди.
Бунда, ўтган йилги пандемия таъсирларининг босқичма-босқич чиқиб кетиши натижасида йил бошидан йиллик инфляция даражаси пасайиш динамикасига эга бўлган бўлса, короновируснинг навбатдаги тўлқинларининг жонланиши ҳамда жаҳон бозорларидаги асосий озиқ- овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархининг ошиши таъсирида май ойидан бошлаб йиллик инфляция ўсувчи динамикани намоён эта бошлади. Сентябрь ойидан эса ушбу динамика яна пасайиш трендига ўтиб, йиллик 10,8 фоизни ташкил этди. 2021 йил якуни бўйича инфляция даражаси шаклланишига ўтган йилдаги юқори база эффекти, асосий озиқ- овқат маҳсулотлари билан бозорларни тўлдириш бўйича кўрилаётган чоралар ва жорий пул-кредит шароитларининг сақланиб қолиши ҳисобига 9,9 фоизгача пасайиши кутилмоқда (8-расм). Пул-кредит инструментлари ва ички валюта бозоридаги ўзгаришлар2021 йилда Марказий банкнинг операцион механизми ва пул- кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш бўйича ишлар фаоллаштирилди. Хусусан, йил бошидан Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқариладиган облигациялар бўйича чораклик графикни олдиндан эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилди ва эндиликда тижорат банклари муомалага чиқарилиши режалаштирилган давлат қимматли қоғозлари ҳажмини, муддатини ва турини олдиндан билишлари ҳамда ликвидликни бошқаришда эътиборга олишлари мумкин бўлди. Шунингдек, пул-кредит операциялари ўтказилиш вақтига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди, хусусан, аукционларни кун бошида ўтказиш ва овернайт операцияларни кун давомида (соат 10:00 дан 16:00 гача) амалга ошириш йўлга қўйилди. Бунда, овернайт операцияларнинг кун давомида очиқ бўлиши банкларнинг ликвидлик бўйича кутилмаларини мувозанатлаштириб, пул бозори фоиз ставкаларига ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда, овернайт операциялар бўйича фоиз ставкаларининг иш куни эмас балки календарь куни бўйича ҳисоблаш амалиёти жорий этилди. Бунга қадар жума ёки байрам олди куни амалга оширилган (3-4 кун давомида фойдаланилган) овернайт операциялар бўйича ҳам 1 кунлик фоиз ставкаси ҳисобланган бўлиб, пул бозоридаги ҳолатдан фарқ қилган. Бу эса, арбитраж ҳолатини юзага келтириб пул бозори фаолиятига маълум даражада таъсирга эга бўлган. Мазкур ўзгартириш билан Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари ва пул бозоридаги депозит амалиётлари бўйича фоиз ҳисоблаш жараёнлари бирхиллаштирилди. Банк тизими умумий ликвидлиги прогнозидан келиб чиқиб, 2 кундан 13 кунгача бўлган тўғрилаш (“fine-tuning”) операциялари жорий этилди ва бунда мажбурий захиралаш ҳисоблаш даври давомида (одатда унинг сўнгги 10 кунлигида) банкларнинг ўртачалаш меъёрини бажариш ҳолатидан келиб чиқиб маълум ҳажмдаги РЕПО, СВОП ва депозит аукционлари ўтказилиши назарда тутилди. Бироқ, 2021 йилнинг ўтган даврида банк тизимида умумий ликвидликнинг сезиларли ортиши кузатилиб, улар томонидан ўртачалаш меъёрининг мунтазам равишда бажарилиши ҳисобига ушбу операцияларга талаб бўлмади. Аксинча, май-июль ойларида умумий ликвидликнинг сезиларли ортиши сабабли Марказий банкнинг жалб этиш операцияларига талаб ошди. Натижада мазкур ҳолат депозит аукционлари ҳажми ва Марказий банк облигацияларининг чиқарилиш графигига тузатишлар киритишни тақозо этди. Май ойида пул бозоридаги фоиз ставкаларининг пасая бошлаши билан Марказий банк облигациялари қолдиғи бўйича лимитлар 5 трлн. сўмдан 7,5 трлн. сўмгача ва икки ҳафталик депозит аукционлари ҳажми 100 млрд. сўмдан 200 млрд. сўмгача оширилди. Июнь ойида ҳам умумий ликвидлик ҳажмининг ортишда давом этиши ва бозорда фоиз ставкалари пасаювчи динамикасининг сақланиб қолишига жавобан Марказий банк облигациялари қолдиғи лимити 10 трлн. сўмгача ва икки ҳафталик депозит аукционлари ҳажми эса 500 млрд. сўмгача оширилди (9-расм).
Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling