Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


Download 1.02 Mb.
bet14/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

Пул-кредит сиёсатининг операцион механизми

2021 йил давомида ҳам Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари такомиллаштириб борилди ва бугунги кунда операцион механизм қуйидаги кўриниш олди.




Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати операцион механизми



Мақсади

Инструмент

Шартлари

Фоиз ставкаси

Ликвидликни тақдим этиш

РЕПО аукциони

14 кунгача (душанба)

Асосий ставка (қуйи чегара)

СВОП аукциони

14 кунгача (душанба)

Асосий ставка (қуйи чегара)

Овернайт РЕПО операциялари

1 кунлик (доимий, чекланмаган ҳажмда)

Асосий ставка + 2%

Овернайт СВОП операциялари

1 кунлик (доимий, чекланмаган ҳажмда)

Асосий ставка + 2%

Ликвидликни жалб этиш

Овернайт депозит операциялари

1 кунлик (доимий, чекланмаган ҳажмда)

Асосий ставка - 2%

Депозит аукциони

14 кунгача (сешанба ва пайшанба)

Асосий ставка (юқори чегара)

Марказий банк облигациялари

12 ойгача (график асосида)

Асосий ставка (юқори чегара)

Таъкидлаш жоизки, банк тизимида ликвидликнинг етарлилиги ёки ортиқчалигини баҳолашда Марказий банк халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган стандартлардан фойдаланади. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб мажбурий захиралашда ўртачалаш коэффициентидан фойдаланиш йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда мазкур кўрсаткич 0,8 бирликни ташкил этади. Яъни, тижорат банкларига жалб этилган депозитлари бўйича шакллантирилиши лозим бўлган мажбурий захиралаш ҳажмининг


80 фоизини ўзларининг вакиллик ҳисобварақларида сақлаш имконияти берилган. Мазкур маблағлардан банклар иш куни давомида мижозларининг тўловларини амалга ошириш мақсадида фойдаланишлари мумкин ва ҳисоблаш даври мобайнида кунлик ўртача қолдиқ мазкур суммадан кам бўлмаслигини таъминлашлари зарур.
Банк тизими ликвидлиги ҳажми мазкур ўртачалаш суммасидан ортиқ бўлса ижобий тафовут, кам бўлса манфий тафовут мавжуд бўлади. Марказий банкда омиллар кесимида банк тизими ликвидлигини таҳлил ва прогноз қилиш механизмига асосан мавжуд тақчиллик / ортиқчаликни самарали бошқариш учун зарур бўлган пул-кредит операциялари ҳажмлари ва муддатлари белгиланади.

III боб. ЎЗБЕКИСТОНДА ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


3.1. Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда пул-кредит дастакларини такомиллаштириш
Бугунги кунга келиб дунё марказий банклари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятининг бош мезони – бу нархлар барқарорлиги, инфляцияни назорат қилиш самарадорлигидир.
Келгуси истиқболда инфляцияни тўлақонли таргетлаш тартиби ва сўмнинг эркин сузувчи курсига ўтиш – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг стратегик муҳим мақсадларидан ҳисобланади. Аммо пул-кредит сиёсатининг ягона мақсадли мўлжали сифатида инфляцияни тўлақонли таргетлаш, умуман пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришда бугунги кунда Марказий банк олдида турган муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш макроиқтисодий барқарорлик ва изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш нуқтайи назардан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда молиявий бозорлар ва умуман бозор иқтисодиётининг ривожланиш даражасини ҳисобга олиб, бугунги кунда мажбурий захира талаблари Марказий банк олиб бораётган монетар сиёсатнинг таянч инструменти эканлиги асослидир. Аммо жаҳон амалиётида ушбу инструментдан тўлиқ воз кечилаётган (Австралия, Канада, Дания, Янги Зеландия, Норвегия ва Швеция) ёки “заҳира” инструменти сифатида фойдаланилаётган бир пайтда мамлакатимизда захира нормаларининг юқори даражада ва ушбу нормаларнинг сўнгги 5 йил мобайнида ўзгаришсиз қолдирилаётгани мунозаралидир. Тижорат банклари депозитларининг миқдори ва муддатига кўра табақалаштирилмаганлиги, ҳозирги вақтда депозит базасининг 50 фоиздан ортиқ қисмини талаб қилиб олгунча депозитлар ташкил этаётганлиги банкларнинг ресурс базасига салбий таъсир этмоқда. Булар ўз навбатида, Марказий банкнинг мажбурий захира инструментини либераллаштириш заруриятини юзага келтирмоқда.
Марказий банк сиёсий ва иқтисодий мустақилликнинг расмий белгиларига эга, аммо макроиқтисодий бошқарув амалиётида у манфаатдор томонлар тарафидан доимий босимга дучор бўлади. Марказий банк сиёсати Ҳукуматнинг, жумладан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан олиб бориладиган умумий иқтисодий сиёсатига боғлиқ. Ҳар йили Марказий банк монетар сиёсатнинг келгуси йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтган йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб бериладиган вазифаларнинг бажарилишига қаратилади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда инфляциянинг ўсиши асосан номонетар омиллар яъни рақобатнинг камлиги ҳисобидан юз бермоқда. Бунда айниқса савдо ва қурилиш тармоқларининг “ҳиссаси” катта бўлиб қолмоқда.
Ҳукуматнинг таъриф сиёсати, инфляцияни назорат қилиш нуқтайи назардан биринчи ўринда туриши зарур. Инфляциянинг мақсадли мўлжалларига мувофиқ равишда коммунал хизматлар (газ, электр ва бошқалар), нефт маҳсулотлари, транспорт хизматлари ва бошқа ташқи омиллар бўйича нархларнинг ошишини ҳисобга олиш даркор. Таърифли бошқарув инфляциянинг мақсадли мўлжалларига бўйсунувчи алоқада бўлиши зарур.
Умуман олганда, юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларнинг уйғунликда амалга оширилиши ва монетар сиёсат инструментларини қўллаш механизмларини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириб борилиши Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир каналларини кучайтиришга, банк тизими ликвидлигини таъминлашга ва пул бозорида ижобий фоиз ставкаларининг шаклланишига хизмат қилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда иқтисодий сиёсатнинг бевосита дастакларидан фойдаланиш билан бир вақтда, унинг фискал ва монетар дастакларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъмилашда иқтисодий сиёсатнинг билвосита дастаклари унинг бевосита дастакларига нисбатан анча самарали бўлиб, иқтисодий ўсишнинг ўзига хос «катализатори» вазифасини бажаради.
Хозирги кунда тижорат банклари пул массаси оқимининг асосий қисмини жамлайдилар ва шу сабабли ҳам пул капиталининг ҳаракатида ҳал қилувчи рол ўйнайдилар. Ҳар қандай жамият банк тизимини кескин инқироз ва ларзаларсиз, барқарор фаолият кўрсатиши, уларга ўз маблағларини ишониб топширган омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, халқнинг уларга бўлган ишончини сақлаб туриш ва шу йўл билан мамлакатда юз бериши мумкин бўлган нохуш иқтисодий вазиятларни олдини олиш мақсадида ушбу банклар фаолиятини тартибга солиш жамият олдида турган ўта долзарб вазифалардан бири саналанади.
Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятлари давомида қатор муаммоларга дуч келадилар, уларни ҳал қилиш эса иқтисодиётимизнинг келажакдаги тараккиёти учун мухим хаётий масаладир. Бу муаммони биринчи навбатда, кўпчилик банк мижозларининг қоникарсиз молиявий аҳволи келтириб чикаради. Сир эмаски, качонлардир уз банк тизимларини ислоҳ қилган мамлакатларнинг қарийб барчаси у ёки бу даражада шу муаммони хал қилиш зарурати билан тўқнашганлар.
Жахон банк тизимида руй бераётган туб ўзгаришлар, МДҲ мамлакатлари банк тизимига ҳам тобора кўпрок таъсир кўрсатаётир. Хуш, гап кайси ўзгаришлар тўғрисида бормоқда?
Биринчидан, бу ўзгаришлар тўловларнинг янги интеграция воситаларини юқори суръатлар билан шакллантирадиган банк операцияларини компьютерлаштиршнинг технологик инкилоби билан боглик. Бу жараенлар талайгина молиявий харажатлар талаб килади, банк иши кимматлашади, бирок унинг самарадорлиги ва унинг тезкорлиги ошади, бу эса харажатлар ўсишини қоплайди.
Иккинчидан, банк ишида усиб бораётган рақобат банкларнинг кушилиб кетишига олиб келади, бу эса сармоялар бозорида ва иқтисоднинг инвестициялар соҳасида янги шароитларни вужудга келтиради. Ўзбекистоннинг банк тизими унга кам қувватли талай банклар кирганлиги сабабли, якин вакт ичида бу таъмойилнинг таъсирини бошдан кечиради. Бу ходисага республика банк хизмати бозорида анчагина рақобатбардош ва самарали булган чет эл банкларининг пайдо булиши ҳам ёрдам беради.
Учинчидан, бу анъанавий банк хизматлари бозорига тобора шахдам одимлар билан кириб келаётган банкдан ташкари тузилмалар билан рақобатнинг кучайиши. Жумладан, аҳолига кредит карточкалари билан хизмат кўрсатиш соҳасида турли хилдаги тижорат тузилмалари фаолият кўрсата бошлайдилар.
Тўртинчидан, банк ишларига бу хизматларнинг кўп сонли истеъмолчилари таъсири ортади. Истеъмолчи операцияларининг тезлиги ва сифати, хисоб-китобларнинг кулайлиги, мижозларнинг эхтиёжларига диккат-эътибор каратилишига нисбатан банкларга тобора каттик талаблар куя бошлайди. Банк тизими хозир хал қилиниши кийин булган дилемманинг кескинлашуви шароитида турибди. Куйилмаларни жалб қилишда банклар экспансияси ва омонатчиларни зарарлардан кафолатлаш уртасида асосий мувозанатсизлик мавжуд. Кафолатлар молия институтларига кушимча куйилмаларни жалб қилиш имконини беради. Куйилмалар фаолиятининг омонатчилар томонидан бошкарилмаслиги эса, банкларга бу куйилмалардан фойдаланишда кенг имкон яратиб беради. Бу икки омилнинг узаро уйгунлиги кредитлаш хажмларининг усиши учун шароит яратади. Бирок бу бошкарилмаслик ғоясининг кучайиши билан хавф-хатар ва компенсация уртасидаги мувозанатсизлик ортади. Шунинг учун ҳам банк тизимини ривожлантириш ва бошкаришга нисбатан самарали сиёсат олиб бориш зарур. Бу вазифаларнинг барчаси банк менежменти билан богликдир.
Баъзи бир мижозлар кредит олиш, уни тулдириш жараёнида олдинги даврдаги каби кредит объектлари буйича хужжат тудирадилар, баъзи бир мижозлар эса янги усул ёрдамида кредит олиш учун харакат киладилар. Буларнинг барчаси хозирги давр кредит бериш тизимига утиш даврини бошидан кечираётганидан хабар килади. Утиш даврининг асосий камчиликлари булиб эса қуйидагилар хисобланади.
1. Турли тижорат банклари фаолияти хали ҳам эски кредит бериш усулларининг сакланиб колаётганлигидир.
2. Тижорат ва махсус банкларнинг техник жихатдан тулик ривожланмаганлиги, технологиянинг тўла-тукис банк операциялари жорий қилинмаганлигидир.
Маълумки ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари сифатида қуйидагилар белгиланган эди.

  • ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётини боскичма-боскич ислоҳ қилиш, миллий бойликнинг усишини, кишиларнинг яхши хаёт кечириш ва фаолиятини таъминловчи бақувват хамда динамик ривожланувчи иқтисодий тизимни яратиш;

  • мулчиликнинг турли шаклларига асосланган иқтисодиётни юзага келтириш, одамларнинг мулкка булган муносабатларини ўзгартириш, хусусий мулкчиликни ташаббускорлик ва тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришнинг асоси сифатида давлат томонидан ҳимоя қилишини таъминлаш;

  • корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий имкониятлар бериш давлатнинг уларнинг фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошкаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларига барҳам бериш, иқтисодий воситалар ва рағбатлантиришларидан кенг фойдаланиш;

  • иқтисодиётда моддий, табий ва мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чикариш, жахон иқтисодий тизимига кўшилишни таъминловчи чуқур тузилмавий ислоҳотларни амалга ошириш;

  • кишилар онгида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига меҳнат қилиш соҳаси ва шаклларини мустақил танлаш имкониятини бериш.

Биринчи навбатда банклар, уларнинг муассислари капиталлашув даражасини ошириш бўйича бошланган ишларни охирига етказиши, ўз низом жамғармаси миқдорини белгиланган кўрсаткичларга олиб чиқиши лозим. Бугунги кунда банкларда омонатларнинг кўпайишига, уларнинг банк тизимига жалб этилишига нималар тўсқинлик қилаётганини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва бу борада қўшимча чора-тадбирлар кўриш керак. Бу ўринда гап аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш маблағларини банк секторига жалб қилишда таъсирчан ва узоқ муддатли рағбатлантириш омилларини ташкил этиш, иқтисодиётнинг реал секторига кредит ажратишни кўпайтириш учун банкларнинг имкониятини кенгайтириш ҳақида бормоқда. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан тижорат банклари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига кредитлар ажратиш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш механизмларини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳажмини ошириш, бошланғич капитални шакллантириш, микрокредитлар бериш кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттиришни талаб этади.



Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling