Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги


Download 495.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana10.11.2023
Hajmi495.04 Kb.
#1760715
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-ШЎЪБА

 
Abstract: The chemical composition, application in folk and modern 
medicine, as well as the origin and distribution in different regions of the Artichoke 
plant (Cynara scolymus L.) are presented. Recommended green fruits of the artichoke 
plant as a therapeutic agent for humans as dietary foods. 
 
Таянч сўзлар: Артишок, биологик фаол моддалар, кимёвий таркиби, 
халқ табобати, тиббиёт, овқат хазм қилиш тизими, пархез таом, 
гепатопротектор, биологик фаол қўшимчалар. 
Ҳозирги кунда дунё миқёсида доривор ўсимликлар хомашёси асосида 
юқори самарали дори воситаларини ишлаб чиқиш, ўсимлик хомашёси 
таркибидаги биологик фаол моддаларни динамик усули ёрдамида ажратиб олиш 
каби бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан
Республикамизда хам кейинги йилларда яратиб берилаётган кенг 
имкониятлардан фойдаланган ҳолда, доривор ўсимликлар хомашёси асосида 
дори воситаларни ишлаб чиқариш, жумладан: жигар ва ўт йўллари 
касалликларни даволашда қўланиладиган препаратларни яратиш, уларни ҳар 
томонлама такомиллаштириш бўйича катта кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада, республикамиз иқлимига чидамли маданий холда экиб 
етиштирилаётган артишок (Cynara scolymus L.) ўсимлигини келтиришимиз 
мумкин. Бу ўсимлик қадим замонлардан бери ўзининг таъми ва доривор 
хусусиятлари туфайли тобора оммалашиб бормоқда.
Aртишок мураккабгуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликдир. 
Франция, Италия, Канада, Испания, Aргентина, AҚШ каби мамлакатларда 
кўплаб этиштирилади. Маълумотларга кўра Испанияда 10 000 га майдонда 


234 
артишок етиштирилади ва ялпи ҳосил 200 000 тоннани ташкил этади. 
Испаниянинг Мурсиа провинсиясида артишок анъанавий экин ҳисобланади ва 
бу ерда 88 000 тонна артишок маҳсулоти яратилади. Aмерика Қўшма 
Штаталарида энг кўп артишок етиштириладиган минтақа - Калифорния штати 
ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили артишок фестивали ҳам ўтказилади. 
Унинг сермағиз гул ости меваси истеъмолга яроқли. У янгилигича 
истеъмол қилинганда ёнғоқ таъмини беради. Ундан салатлар, соуслар, пюрелар 
тайёрлашда фойдаланилади ва консерваланган ҳолда ҳам истеъмол қилинади. У 
атерослероз, жигар ва буйрак касалликлари беморларига тавсия этилади. 
Aртишок қонда холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Унинг 
сийдик ҳайдовчи хусусияти ҳам мавжуд [1]. 
Артишок ўсимлигининг ўзига хос кимёвий таркиби туфайли халқ 
табобати хамда замонавий илмий тиббиётда хам кенг қўлланилмоқди. Ўсимлик 
тўпгулларида 3% гача оқсил, 10-15% углевод, витамин С, каротинлар В
1
, В
2
витаминлари, минерал тузлар, инулин, синарин, флавоноидлар: 3 гидробензой 
кислотаси, 17 гидросиннамик кислота, 4 лигнан, 7 флавонлар, 2 флавонол ва 1 
фенол ҳосиласи, полифенол моддалардан апигенин, лутеолин, синарозид, 
сколимозид, космозид, кверсетин, рутин, хлороген, изохлороген кислоталар
лутеолин-7-гентиобиозид, скополетин-гесперидосид, гесперитосид каби бир 
қанча моддаларни сақлайди [2].
Фенолик моддалар энг кўп артишок баргларида учрайди. Aртишок 
уруғларида 30% гача ёғ мавжуд. Бундан ташқари, мой таркибида а-токоферол, 5-
стигма, 7-стигма ва авенастероллар мавжуд. Aртишок баргларида кўп миқдорда 
тузлар хамда бир қанча металлар: K, Mo, Li, Mn, Co, Ni, Ti, Zn учраши 
аниқланган.
Қадимги тиббиётда артишок ўсимлигидан буйракларни тозаловчи, тиш 
оғриғига, сафро хайдовчи, шаҳватни қўзғатувчи, кўнгил айниши олдини олувчи 
сифатида қўлланилган.Ўсимлик экстракти бошдаги қайзғоқни йўқ қилади, 
ўсимта ривожланишини тўхтатади. Aртишок сақичлари сийдик пуфагидаги 
тошларни майдалайди, колитни даволайди, яраларни қуритади. Aртишок ёғи 
қовуқдаги оғриқларга ёрдам беради, қорин бўшлиғидаги тиқинларни очади, 
қувватни оширади, буйраклар ва сийдик пуфагини мустаҳкамлайди [3]. 
Замонавий халқ табобатида артишок ўсимлигининг барглари, гуллари, 
илдизлари, уруғларидан қайнатмалар шаклида фойдаланилиб, инфузиялари 
юрак касалликларида, гипотензив, холеретик восита сифатида, шунингдек
жигар касалликларида қўлланилади. Шароб билан тўлдирилган артишок 
уруғлари 
ошқозон-ичак 
касалликлари 
учун 
ишлатилади. 
Артишок 
илдизларининг сувли инфузиони қон шакарини камайтиришнинг самарали 
воситаси ҳисобланади [4].
Замонавий илмий тиббиётда артишок заифлашган беморларнинг парҳез 
овқатланиши учун, жигар касалликлари учун буюрилади. Aртишокнинг асосий 
компоненти бўлган синнаропикрин антиоксидант хусусиятларга эга. Шу 
туфайли синнаропикрин УБ нурланиши таъсирида оксидловчи стресс 
ривожланишини ва терининг қаришини олдини олади. Aртишок кимёвий 
генотоксик моддалар таъсирида ДНКнинг шикастланишини олдини олади. 


235 
Экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, артишок экстракти 
(лутеолин туфайли) ксантин оксидаза ферментини ингибр қилади ва антиуремик 
таъсирга эгалиги, баргларининг антипролифератив хусусиятларини намоён 
қилиши ва артишок таркибидаги полифеноллар кўкрак саратонида 
кимёпревентив таъсирга эга эканлиги аниқланган. 
Aртишок препаратлари функционал овқат ҳазм қилиш бузилишларини 
даволашда самарали таъсирга эга бўлиб, бу хусусиятлар артишокнинг ошқозон 
шиллиқ қаватидан шилимшиқ секрециясини ошириш қобилияти билан боғлиқ. 
Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пробиётик билан бойитилган артишокни 
қабул қилиш сурункали ич қотишида терапевтик таъсирга эга эканлиги хамда 
инулинининг кунлик истеъмоли ичак микрофлорасига пребиётик таъсир 
кўрсатади [5]. 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда бир қанча 
ўсимликлар компазициясидан ташкил топган биологик фаол қўшимчалар ўт 
димланганда ва овқат хазми бузилганда “Астош”, “Айритош”, “Шифои 
мархабохон”, “Алкоман”, “Тоғ гули” каби биологик фаол қўшимчалар тавсия 
қилинган
[6].
Артишок ўсимлигининг фойдали кимёвий бирикмаларнинг бойлиги, 
айниқса гепатопротектор ва сафро ҳайдовчи хусусияти юқорилиги янги турдаги 
биологик фаол қўшимчалар ва фитокомпозициялар яратиш ва уларнинг кимёвий 
таркибини илмий тадқиқ қилиш, клиник синовлар ўтказиш заруриятининг
долзарблигини кўрсатади.

Download 495.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling