VI. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари, босқичлари, ўзгариш сабаблари ва оқибатлари; ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг хусусиятлари; иқтисодий қонунлар ва категориялар тўғрисида тасаввур ва билимга эга бўлиши;
талаба иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш усулларини билган ҳолда самарали қўллаши; иқтисодий қонунларни, илмий тушунчаларнинг (категорияларнинг) амал қилиш хусусиятларини, механизмларини билган ҳолда иқтисодий муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
иқтисодиёт назарияси асосларини; миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини; макроиқтисодий даражадаги вазиятларни; иқтисодий жараёнларнинг амал қилиш хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши малакаларига эга бўлиши керак.
VII. Таълим технологиялари ва методлари:
маърузалар;
интерфаол кейс-стадилар;
семинар машғулотлари
гуруҳларда ишлаш;
тақдимотларни қилиш;
индивидуал лойиҳалар.
VIII. Кредитларни олиш учун талаблар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириши, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиши, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариши, якуний назорат бўйича ёзма ишни топширишлари лозим.
Асосий адабиётлар
Шодмонов Ш., Раҳматов М. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик.-Т.: Замин нашр, 2021. - 856 б.
Egamberdiyev F.T., Abdullayev S.A., Mambetjanov K.K. Iqtisodiyot nazariyasi. O’quv qo’llanma, - Toshkent. “Tafakkur tomchilari”, 2021. - 420 b.
Мамбетжанов К. Экономическая теория. Учебник. - Т.: Booknomy Print, 2023. - 640 б.
Abdullayev S.A., Xajiyev B.D., Mambetjanov Q.Q. O’zbekistonning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish strategiyasi. Darslik. –T.: “Barkamol fayz media”. 2021. -428 b.
Ahmedov D.Q, Zahidov G.E, Xajiyev B.D., Mambetjanov K.K. Iqtisodiy rivojlanish nazariyalari. Darslik. –T.: “LESSON PRESS”. 2021. -444 b.
Do'stlaringiz bilan baham: |