Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 0.85 Mb.
|
Алмурадов Курс иши кулланма 2022-23
3. Курс ишининг мавзусини танлаш
Курс ишлари муваффақиятини аниқлайдиган муҳим ва масъулиятли вазифалардан бири – тадқиқот мавзусини танлашдир. Мавзуларга қўйиладиган умумий талаб – уларнинг долзарблиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва муаммолари билан боғликлигидир. Улар хозирги замон талаблари ва улар ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш тармоқларининг ривожланиш тенденциялари истиқболларидан келиб чиқиши зарур. Курс иш мавзуси кенг қамровли назарий ва амалий хусусиятга эга бўлиши, миллий иктисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини қамраб олиши ва илмий-ишлаб чиқариш йўналишида тадқиқотлар олиб боришни назарда тутиши лозим. Курс иши мавзуси муаммонинг замонавий ҳолатини ва иқтисодиёт, бизнес, ишлаб чиқариш, ижтимоий сохалар, фан, таълим ва маданиятнинг истиқболий ривожланишини акс эттириши керак. Мавзунинг долзарблигини асослашда ушбу масала устида тадқиқотлар олиб бориш нима учун зарурлигини, ишлаб чиқариш билан боғлик қандай муаммолар бунга сабаб бўлганини ва тадқиқот якунлари бўйича эришилажак натижалар муаммони ечишга қандай таъсир кўрсатишини аниқ баён этиб бериш лозим. Курс ишлари мавзулари ихтисослашган кафедралар томонидан белгиланади ва ҳар ўқув йилида янгилаб турилиши тавсия этилади. Кафедрада фаннинг ўқув дастурига мос курс иши мавзулари ва уларнинг тахминий режалари ишлаб чиқилади. Шунга асосланиб, талаба мустақил равишда курс иши учун мавзу танлайди. Талаба айрим ҳолларда кафедра билан келишган ҳолда рўйхатда келтирилмаган, ўзи томонидан таклиф этилган шахсий мавзуси бўйича курс ишини бажариши мумкин. Талабага курс иш мавзусини танлаш ҳуқуқи берилади. Мавзуни танлаш жараёнида талабаларга иш раҳбари ёрдам бериши мақсадга мувофиқ. Мавзуни танлаш жараёнида раҳбар тавсия этилаётган мавзулар рўйхатини бериш билан чекланиб қолмай, балки танланадиган мавзуни моҳияти ва очиб бериш имкониятлари билан хамда маълумотлар манбалари билан талабани таништириши мақсадга мувофиқ. Талаба курс иши учун мавзу танлаб бўлгач, уни бажаришга рухсат беришни сўраб кафедра мудири номига ариза ёзади. Аризада курс иши мавзусининг номланиши ва иш бажариладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи аниқ кўрсатилади (2-илова). Кафедра мудири аризани кўриб чиқади ва курс ишининг мавзусини талабага бириктириш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда илмий раҳбарни тайинлайди. Курс иши мавзусини танлашда рахбар ва талаба қуйидагиларга эътибор бериши лозим: Курс ишини ёзиш жараёнида мавзуни чуқур ўрганиш ва тажриба ошириш имконияти мавжудлиги. Талабанинг илмий-амалий изланишга қобилиятлилиги. Курс ишини бажариш учун маълумотлар, йўриқномалар билан таъминланганлик даражаси. Курс ишлари мавзусининг йиллик рўйхати курс бошида эълон қилинади. Курс иши мавзуси ва илмий рахбарлар рўйхати кафедра мудири томонидан тасдиқланади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling