Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 101.86 Kb.
bet1/6
Sana26.03.2023
Hajmi101.86 Kb.
#1297614
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Услубий кўрсатма Соликлар ва солиққ тортиш банк иши 2 курс


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, СОЛИҚ ВА МОЛИЯ”


кафедраси


СОЛИҚ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ФАНИДАН


60410500 – “Банк иши ва аудит” таълим йўналиши
сиртқи бўлим 2-босқич талабалари учун
НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ
бажариш бўйича


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Самарқанд-2023
Тузувчилар:
Баратов С. – ТДИУ СФ, “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия” кафедраси , ассистенти
Жўраев Б. – ТДИУ СФ, “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия” кафедраси , ассистенти.


Тақризчилар:
Т.Рахманов – СамДУ “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси доценти. (Турдош ОТМ)

М.Холмурзаев ““Бухгалтерия ҳисоби,


солиқ ва молия ” кафедраси доценти

Назорат ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма ТДИУ Самарқанд филиали ўқув-услубий Кенгашининг 2023 йил -сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган


КИРИШ
Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида солиқлар ва уларга тенглаштирилган тўловлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаси ҳисобланади, шунинг учун иқтисодий таълим ихтисослиги талабалари юридик ҳамда жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича чуқур билимга эга бўлиши, тўловларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартибларини солиқ назарияси, солиқ қонунчилиги асослари, солиқни прогноз қилиш ва бошқа ўзлаштирган билимлари асосида мукаммал ўрганган етук мутахассис бўлиб етишишини бугунги кун талаби тақозо этмоқда. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фани бўйича талабалар мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотларининг тадрижий ривожланишини англаши, иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир қаторда солиқ турларини, солиқ объектлари, субъектлари, солиқни ҳисоблаш йўлларини, уни ундириш усуллари, имтиёзлари, солиқ органларига ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби бўйича кўникмаларга эга бўлиши зарур.
“Солиқлар ва солиққа тортиш” фани тармоқ ва соҳа фанлари туркумига кириб, 5-семестр давомида ўқитилади. Мазкур фан бошқа ижтимоий-иқтисодий ва бошқарув фанлар билан биргаликда солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари билан боғлиқ фаолиятларини ташкил этишда муаммоларнинг аниқ эчимини топишда хизмат қилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси.
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, обектив зарурлиги, солиқ сиёсати, солиқ тизими ва солиққа тортиш назариялари ҳақида билим, кўникма ва малака шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг асосий вазифаси - асосан талабаларни Ўзбекистон Республикасида мавжуд солиқ турларини, солиқ объектлари, субъектлари, солиқни ҳисоблаш механизмини, ундириш усуллари, солиқ имтиёзларининг қўлланилиши, солиқ органларига ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби бўйича кўникмаларни ўргатишдан иборатдир. Бу кўникмаларни амалда қўллай оладиган билимли ва юксак касбий маҳоратга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш.
Ушбу мақсадга эришиш учун талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантиш вазифаларини бажаради.
“Солиқлар ва солиққа тортиш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талабага :
- солиқ муносабатларининг вужудга келиши, солиқларни жорий этилиши ҳамда солиқларни қўлланилиши ҳақида тасаввур ва билимга эга бўлиши;
- солиқ тизими ва қонунчилигининг амалдаги ҳолати, мавжуд солиқлар, йиғимлар, уларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари, солиқларни бюджет даромадларини шаклланишидаги аҳамиятини ўрганиш, ҳар бир солиқ турини мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибидаги улушини таҳлил қилиш, солиқ элементлари ва кўрсаткичларидан фойдаланиш коникмаларига эга бўлиши,
- амалга оширилаётган солиқ сиёсати йўналишларини кузатиш, таҳлил қила олиш, солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкаларининг белгиланишига фикрини билдириш, қабул қилинадиган бюджет параметрлари бўйича креатив фикрларини баён этиш, солиқ имтиёзларини самарадорлигини баҳолай олиш, солиқларни солиқ тўловчиларнинг реал даромадлари ва турмуш фаровонлигига таъсирини баҳолаш, солиқ тизимида мавжуд муаммолар бўйича қарорлар қабул қилиш малакасига эга бўлиши керак.
Маълумки, ахборот ва билимлар доираси тез суръатлар билан кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда барча маълумотларни фақат дарс машғулотлари пайтида талабаларга етказиш қийин.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, талаба мустақил равишда шуғулланса ва ўз устида тинимсиз ишласагина билимларни чуқур ўзлаштириши мумкин. Талабаларнинг асосий билим, кўникма ва малакалари мустақил ўзлаштириш жараёнидагина шаклланади, мустақил фаолият кўрсатиш қобилияти ривожланади ва уларда ижодий ишлашга қизиқиш пайдо бўлади. Шунинг учун талабаларнинг назорат ишларини бажариш бўйича мустақил таълим олишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва бунинг учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш, дарс машғулотларида талабаларни ўқитиш билан бир қаторда уларни кўпроқ ўқишга ўргатиш, билим олиш йўлларини кўрсатиш, назорат ишларини ёзиш ҳамда ўзлаштириш учун йўл йўриқ бериш олий таълим муассасасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.



Download 101.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling